RU

Последние новости

21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  1 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  42 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз Новости

Бир ўйин тарихи. 7 та гол урилган "Нефтчи" — "Навбаҳор" дербисини ёдга оламиз

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 13-туридан ўрин олган "Нефтчи" — "Навбаҳор" учрашуви бўлаби ўтди.

Водий дербиси ҳаммавақт қизғин ва муросасиз руҳда ўтган. Бўлажак тўқнашув ҳам шундай ўтиши кутилмоқда. Сабаби, пешқадам "Навбаҳор" ва 4-ўриндаги "Нефтчи" ўртасида 4 очко мавжуд. Мезбонлар эса мазкур ғалаба орқали очколар тафовутини биттага қисқартириши ҳамда 2-ўриндаги "Насаф" билан очколари сонини яна тенглаштириб олиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳам учрашувнинг шиддатли ўтишига замин яратади.

Бўлажак ўйин олдидан жамоалар ўртасидаги голларга бой бўлган 2010 йилги тўқнашувни ёдга оламиз. 

Мавсумнинг дастлабки даврасида Наманганда кечган 11-тур баҳси 1:1 ҳисобида якунланган. Иккинчи даврада эса 16-тур яна уларни бир-бирига рўбарў қилди. 

Мазкур учрашув олдидан фарғоналиклар 14 жамоа қатнашаётган чемпионатда 13 очко билан 13-ўринда бораётганди. Шу боис, хавфли зонадан чиқиш учун уларга ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. "Навбаҳор" эса 18 очко билан 8-ўринда бораётганди. Аммо мағлубият қуйи поғоналардаги рақобатчиларни ўзидан ўтказиб юборишига сабаб бўлиши мумкин эди. Қолаверса, дерби мақоми ҳам жамоаларнинг бор кучи билан курашиши лозимлигини англатарди.

Фарғонадаги қарама-қаршиликнинг 10-дақиқасидаёқ Мансур Саидов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Тайм якунланиши арафасида эса Элёр Жаҳонов ҳисобни тенглаштирди. Аммо Алишер Холиқов 45-дақиқада яна мезбонларни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим ҳам голларга яна-да бой бўлди. Евгений Сайко тайм бошида ҳисобни тенглаштирди. 54-дақиқада Анвар Бердиев 11 метрли нуқтадан адашмади. Ғайрат Жўраев 67-дақиқада учинчи бор ҳисобни тенглаштирди. Шерзод Ҳакимов ўйин якунланиши арафасида тўртинчи бор жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ наманганликлар бу сафар ҳисобни тенглаштириша олмади. 

"Нефтчи" — "Навбаҳор" 4:3

"Марказий стадион" (Фарғона)

Голлар: Мансур Саидов (10), Алишер Холиқов (45), Анвар Бердиев (54, пен), Шерзод Ҳакимов (83) — Элёр Жаҳонов (39), Евгений Сайко (48), Ғайрат Жўраев (67)

"Нефтчи": Юрий Цой, Владимир Радкевич (Дилёрбек Эрматов, 57), Иқбол Бобохонов, Мансур Саидов, Иқбол Акрамов, Сардор Мирзаев (Ислом Тўхтахўжаев, 58), Санжар Асқаралиев, Бахтиёр Ёқубов, Анвар Бирдиев, Алишер Холиқов, Ойбек Нурбоев (Шерзод Ҳакимов, 79)

"Навбаҳор": Олег Горвиц, Раҳматулло Бердимуродов, Дониёр Усмонов, Евгений Сайко, Суннатилла Мамадалиев, Элёр Жаҳонов (Абдумалик Абдуллаев, 86), Тимур Айзатулов (Илҳом Бойдадаев, 78), Максим Кривой (Иван Нагаев, 67), Отабек Валижонов, Ғайрат Жўраев

Огоҳлантиришлар: Евгений Сайко (6), Отабек Валижонов (29), Ойбек Нурбоев (43), Иқбол Акрамов (49), Дониёр Усмонов (53), Илҳом Бойдадаев (78), Санжар Асқаралиев (90), Суннатилла Мамадалиев (90)

Шу тариқа, "Нефтчи" муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида 10-ўринга юқорилади. "Навбаҳор" эса бир поғона пастлаб, 9-ўринга жойлашди. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика