RU

Последние новости

01:46Ўзбекистон терма жамоасининг шанба кунги машғулоти  1 01:42Миллатлар лигаси. Испания, Португалия, Сербия, Руминияда ғалаба, Беларусь ва Шимолий Ирландия нурсиз дуранг ўйнади  6 01:31"Ливерпуль" туркиялик футболчига қизиқмоқда  2 00:49"Хвича икки йилдан сўнги Англия ёки "Реал"га йўл олади. Бошқалар унинг учун тўлай олишмайди"  1 23:28"Ал Ҳилол" келаси йили Винисиус Жуниорни харид қилмоқчи  5 22:57Миллатлар лигаси. Хорватия ўз уйида ғалабага эришди, Болгария — Люксембург ўйинида 11та сариқ карточка кўрсатилди  6 22:07Ўткир Юсупов: "Эрон билан ўйинда 1 очко ҳам яхши натижа, БААни эса мағлуб этмоқчимиз"  9 21:41Суперлига. "Динамо" — "Навбаҳор" 0:1  0 21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  3 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  36 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  4 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  5 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  43 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2

Бир марта чемпион ва бир марта иккинчи ўрин ёхуд Австралия ОФКга ўтганидан бери нималарга эришди? Новости

Бир марта чемпион ва бир марта иккинчи ўрин ёхуд Австралия ОФКга ўтганидан бери нималарга эришди?

Австралия терма жамоаси мана 10 йилдирки ОФК аъзоси сифатида йирик мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

2005 йил ОФКга қўшиб олинган Австралия 2006 йилдан бошлаб Осиё Кубоги саралаш ўйинларида иштирок этишни бошлаган. Бу жамоа Осиё чемпионатида илк учрашувини 2007 йилнинг 8 июль санасида Уммонга қарши ўтказган. Ўша учрашув Таиланд пойхати Бангкок шаҳрида бўлиб ўтганди.


Австралия янги қитъага ва умуман янгича футболга бирданига эмас, балки секин-аста мослашиб борди. Бу жамоа Осиё Кубоги-2007да ўзини кўрсата олмади. Аввалига Уммон билан 1:1 ўйнаган "соккерузлар" кейинчалик амалдаги чемпион Ироққа 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Гуруҳдаги охирги ўйинда эса Австралия Таиландни 4:0 ҳисобида енгиб бир амаллаб кейинги босқичга йўл олди.

Чорак финалда Австралияни Япония кутиб турарди. Қизиқарли кечган баҳс 1:1 ҳисобида тугайди. Ўйин пенальтилар сериясига қадар етиб боради ва бунда Гарри Кьюэлл билан Лукас Нилнинг хатоси сабаб Австралия ютқазиб қўяди. Япония эса ярим финалга йўл олади. Шундай қилиб Австралиянинг Осиё Кубогидаги илк иштироки чорак финалда ўз якунига етади.


Орадан тўрт йил ўтиб Австралия иккинчи бор яна шу нуфузли мусобақада иштирок этди. Эндиликда Австралия анча пишган, Осиё футболига тўлиқ мослашиб, шу билан бирга тажрибаси ошган жамоа сифатида шаклланганди.

Осиё Кубоги-2011 Австралия учун омадли бошланди. Биринчи ўйиндаёқ Ҳиндистон 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ольгер Осиек шогирдлари кейинги турда Жанубий Корея билан 1:1 ўйнаган бўлишса, охирги учрашувда Баҳрайн устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Натижада "сариқлар" биринчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олишади. Чорак финалда Австралия тўрт йил аввал ўзини мағлуб этган Ироқ билан рўбарў келади ва бу сафар ўша мағлубият аламини олиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришади. Австралия учун кейинги бекат Ўзбекистон бўлади. Бу ўйинда нималар бўлгани ҳамон ёдингизда бўлса керак. Австралия бизни 6:0 ҳисобида мағлуб этади.


Мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳсида эса Австралия Японияга тўқнаш келади. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмайди. 109-дақиқада япониялик Таданари Ли гол уриб жамоасига чемпионликни олиб келади. Австралия эса иккинчи ўрин билан чекланади.

Осиё Кубоги-2015 мезбонлиги учун кечган курашда Австралия барча рақибларини ортда қолдиради. ОФК ҳар тўрт йилликнинг энг катта турнири "сариқ қитъа"да бўлиб ўтишини расман маълум қилгач, Австралия мусобақага тайёргарликни бошлаб юборади. Ўйинларни қабул қилувчи шаҳарлар сифатида Сидней, Мельбурн, Бризбан, Канберра ва Ньюкасл кўрсатилади.

Янги бош мураббий Анге Постекоглу қўл остида австралияликлар "А" гуруҳидан жой олишади. Бу жамоа учун турнир жуда яхши старт олади. Биринчи ўйинда Қувайт 4:0, кейинги баҳсда Уммон 4:0 ҳисобида мағлуб этилади. Эсингизда бўлса, ўша мусобақада Тим Кэйхилл билан Массимо Луонго порлаганди. 

Лекин Жанубий Кореяга қарши ўйинда омад мезбонлардан юз ўгиради. Кореяликлар 1:0 ҳисобида Австралияни мағлуб этишади. Шунга қарамай мезбонлар иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқишади. Чорак финалда Австралия нариги гуруҳдан юз фоизлик натижа билан чиққан Хитойга қарши тўп тепади. Ўйин Тим Кейхилл бенефисига айланади ва унинг иккита голи мезбонларни ярим финал сари етаклайди. 

Ярим финалда БААни ҳам 2:0 ҳисобида доғда қолдирган Австралия ўз тарихида иккинчи бор Осиё Кубогининг финалига йўл олади. 31 январь куни Сиднейдаги "Stadium Australia" стадиони мухлислар билан тўлиб тошади. 76 мингдан зиёд мухлис Австралия - Жанубий Корея баҳсини кўриш учун келганди.

Бутун мусобақа давомида чиройли ўйин кўрсатган Массимо Луонго финал учрашувида ҳисобни очади. 90-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Сон Хёнг Мин гол уриб ҳисобни тенглаштиради ва баҳс қўшимча дақиқаларгача давом этади. Аммо 105-дақиқада Жэймс Троизининг голи ниҳоят Австралияга илк бор Осиё чемпиони деган номни тақдим этади.




Албатта, Австралия ОФКга келиб қўшилганидан бери фақат шу ютуқлар билан чекланиб қолгани йўқ. Бу жамоа жаҳон чемпионати саралаш босқичларида ҳам осонгина ўз мақсадига эришиб келмоқда. Австралия ОФКга ўтганидан бери ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014да қатнашди ва ҳар иккала сафар саралаш ўйинларини деярли қийинчиликсиз ўтказди. 

Айтиш мумкинки, Австралия ОФКга келиб қўшилганиден бери бошқа терма жамоалар каби Ўзбекистон термаси учун ҳам бошоғриққа айланган. Хусусан биз бу жамоага қарши шу пайтгача уч марта ўйнаган бўлсак, учаласида ҳам мағлуб бўлганмиз, қолаверса бирорта гол ура олмаганмиз. ОФК эса Австралиянинг Осиёга қўшилганидан хурсанд ва 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё чемпионатида ғолибликка асосий даъвогар сифатида кўрмоқда. 

Х.Холиқов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика