RU

Последние новости

04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  95 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  26 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  7 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  9 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  3 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  8

Биласизми? Сульшер "Ливерпуль", Иньеста "Реал" мухлиси бўлган (1-қисм) Новости

Биласизми? Сульшер "Ливерпуль", Иньеста "Реал" мухлиси бўлган (1-қисм)

Футбол мухлислари ўз севимли клубларини ҳар қачон қўллаб-қувватлашлари лозим, баъзан уларни бутун умрлик ришталар боғлаши мумкин.

Бу ижтимоий муаммоларни унутишга ёрдам бергани учун ҳам қадрлироқ бўлади. 

Аммо айрим ўйинчилар ёшлигидан мухлислик қилиб келган севимлиларини унутишишига тўғри келди. Улар профессионал фаолиятини ёқтирган жамоалари билан боғлай олишмаган, чунки уларда бундай имконият бўлмаган. 

Ҳозир фаолиятини мухлислик қилган жамоаларига рақиб саналган клуб либосида ўтказган 10 нафар футболчини кўриб чиқамиз.

10. Жейми Каррагер ("Эвертон", "Ливерпуль")

Премьер-лига ҳамда "Ливерпуль" клубининг афсонавий футболчиси Жейми Каррагер Мерсисайд клубида 17 йил ҳаракатланган. 2005 йилда "қизиллар" билан Чемпионлар Лигаси ғолиблигини қўлга киритган. 

Эътиборлиси, Каррагер Мерсисайднинг кўк жамоаси мухлиси эканлиги ҳақида айтиб ўтган эди. Гап "Эвертон" клуби ҳақида кетяпти. Ҳатто футболчига "Эвертон" Англия термасидан-да кўпроқ нарса англатишини айтиб ҳазил қилган эди. 

Жейми 2017 йилдаги интервьюсида шундай деганди:

"Болалигим "Эвертон" билан ўтди. 1985 йилда ва бутун болалигимда мени фақат "Эвертон" қизиқтирарди".

9. Жон Терри ("Манчестер Юнайтед", "Челси")

"Челси" клуби собиқ сардори, ҳақиқий футбол афсонаси Жон Терри "Манчестер Юнайтед" мухлислари оиласида туғилган. Футболчини "Челси"гача фақат "қизил иблислар" қизиқтирар эди. 

Шунингдек, "Юнайтед" собиқ мураббийи сэр Алекс Фергюсон Террини 14 ёшилигида манчестерликлар сафига олиб келишга ҳаракат қилгани ҳам маълум қилинган, аммо футболчи "аристократлар" сафида ўйнашга қарор қилган. Жон "Челси" либосидаги илк куниданоқ Лондон клубига меҳри ортганини айтган. 

"Мен МЮ билан ўсиб улғайганман. Ҳар доим ҳар жабҳада кучли клубни қўллаб-қувватлаш ажойиб эди. Бувам ва отам МЮ мухлиси эди. "Челси"даги илк кунларим эсимда. "Челси"ни ёқтириб қолгандим, бу мен истагандек клуб эди. Манчестерликлар ҳам мени таклиф қилишган", – деган эди Терри интервьюларидан бирида.

7. Оле-Гуннар Сульшер ("Ливерпуль", "Манчестер Юнайтед")

"Манчестер Юнайтед"да футболчилик ва мураббийлик фаолиятини олиб борган Оле "Ливерпуль" мухлиси эди. "Қизил иблислар" шарафини ҳимоя қилганидан сўнг, табиийки, Манчестер жамоасини Мерсисайд клубидан афзал кўра бошлаган. Шунингдек, у интернет профилида ўз расмига "Ливерпуль" мухлиси" деб изоҳ ёзган пайтлари бўлган.

Норвегиялик мутахассиснинг эски, "Ливерпуль" либосида тушган расмлари тарқалган. Энг қизиғи, Сульшернинг ўзи ҳозир буни тан олмайди.

6. Фрэнк Лэмпард ("Вест Хэм Юнайтед", "Челси")

Англия Премьер-лигаси ва Англия терма жамоаси афсонаси Фрэнк Лэмпард энг кўп гол урган ярим ҳимоячи сифатида тарихда қолган. 

"Челси" билан улкан ютуқларга эришиб, 2016 йил катта футболдан кетди ва кейинчалик Лондон клубига мураббий сифатида қайтди. 

Фрэнк болаликда Лондоннинг "Вест Хэм Юнайтед" жамоаси ашаддий мухлис эди. Собиқ футболчининг отаси ҳам "болғачилар" сафида тўп тепган. Лэмпарднинг ўзи ҳам ушбу жамоада ўйнаб, 2006 йилда "Челси" либосини кийган.

Қарши томон – "Вест Хэм" мухлислари эса Лэмпарднинг бу ишидан ғазабланишганини ҳуштакбозликлар орқали билдиришган.

5. Андрес Иньеста ("Реал Мадрид", "Барселона")

Дунёнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири Иньеста деярли бутун фаолиятини Каталония клубига бағишлаганлигидан хабардормиз, албатта. Аммо у севимли клуби "кўк-анорранглилар"га қарши томон – "Реал" мухлиси эди.

Андрес "Барселона"га келишдан аввал маҳаллий "Альбасете" жамоасида тўп тепган ва жамоаси билан "Барселона"га қарши ўйинлардан бирида 0:7 ҳисобида мағлуб бўлишган. Шундан сўнг испаниялик футболчи "Барса"дан қаттиқ ранжиган ва нафаритини яшириб ўтирмаган. 

Кейинчалик "Барса"нинг илк таклифига рад жавобини берган:

"Барселона" "Альбасете"га 7 та гол урганидан сўнг жуда жаҳлим чиқди. Жамоамни ўзгартириш ҳақида ўйлаётганим йўқ", – деб айтган эди футболчи ўша ўйиндан кейин. 

Шуҳрат Ҳомидов тайёрлади

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика