Бэйл "Реал"да иккинчи даражали ролда бўлишни истамаяпти
11 июл 2018 14:56
Новости
Бэйл "Реал"да иккинчи даражали ролда бўлишни истамаяпти
"Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл Мадрид клубидаги келажаги борасида бир қарорга келгани йўқ.
2017/18 мавсум якунланганидан сўнг Бэйлнинг агенти Англиядан трансфер учун вариантлар излашни бошлаган ва футболчининг кетиши учун "Реал" раҳбарияти билан музокара ўтказмоқчи эди. Зиданнинг истеъфоси жараённи тўхтатиб қўйди ва йиғилиш бир неча ҳафта кейинги сурилди.
Роналдунинг "Ювентус"га трансферидан сўнг Бэйл вакиллари учрашувни бекор қилишди ва ҳаммаси душанба куни ҳал бўлиши мумкин. Шу куни уэльслик таътилни якунлайди ва клуб базасидаги биринчи машғулотни ўтказади.
Бэйл Лопетеги билан учрашиб, ўзининг келажаги ҳақида музокара ўтказмоқчи. 28 ёшли хавбек Лопетегидан жамоадаги ролини билмоқчи.
Бэйлнинг мақсади - "Реал"да қолиш, аммо иккинчи даражали ролда эмас. Уэльсликнинг атрофидагилар клуб уни сотмаслигига ишонади.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Комментарии