RU

Последние новости

02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  17 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  25 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  0 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  3 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  23 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  125 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  6 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  35 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  10 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0

Бекхэм МЮга нима сабабдан янги эгалар кераклигини айтди Новости

Бекхэм МЮга нима сабабдан янги эгалар кераклигини айтди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Дэвид Бекхэмнинг фикрига кўра, клубга янги эгалар керак.

"Ушбу клубнинг собиқ футболчиси ва амалдаги мухлиси сифатида, барчаси тезроқ якунланишини истардим. Клубнинг янги эгаси ким бўлса ҳам асосий қарорлар чиқарилишида ўзи ҳам иштирок этишини, таркибга фақатгина керакли футболчиларнинг олиб келинишини ва фақатгина тўғри инвестиция киритишини барча хоҳлайди. Чунки клуб ростдан ҳам, инвестицияларга мухтож, машғулот бахаси, стадионлар, чимлар... Бундай нарсалар клубларда доимо идеал ҳолатда бўлиши керак. "Манчестер Сити"ни қаранг, улар қандай ишлашяпти.

Гап уларнинг қандай ғалаба қозонаётганида эмас. Улар мавсумдан мавсумга келажагини қуриб боришмоқда. Пеп билан клуб анчагина барқарорлашди. Бундан барча ҳайратга тушди.

"Юнайтед" бир вақтлар улардан доимо тепада эди, биз барчасини ютдик. Энди эса улар шундай ҳолатда ва барча футболчилар у ерга боришни истамоқда.

Глейзерлар кетиши керакми? Менимча, уларнинг вақти тугади. Мухлислар шуни хоҳлашяпти. "Юнайтед" ўз мухлисларини йўқотмоқда. Агар бундай бўлаверса, уларни қайтариш жуда қийин бўлади", - деди Бекхэм.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика