Бечора Гризманн. "Барселона" уни Неймарга алмашмоқчи
19 июн 2019 12:38
Новости
Бечора Гризманн. "Барселона" уни Неймарга алмашмоқчи
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Неймарнинг жамоага қайтишини хоҳламоқда.
Хабар қилинишича, аргентиналик каталонияликлар раҳбариятига ПСЖ форвардини олиб келишни сўраб мурожаат қилган.
Келтирилишича, "Барселона" аввалига "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманни сотиб олишни, кейин эса французни Неймар трансферига қўшиш вариантини кўриб чиқмоқда. Олдинроқ, Гризманн янги мавсумда "кўк-анорранглилар"ни асосий ҳужумчиларидан бири бўлиши кутилаётган эди. Антуан "Барселона" билан 1 июль санасида шартнома тузиши кутилмоқда.

28 ёшли футболчи аллақачон "Атлетико"дан кетиши ҳақида эълон қилган. У "матрасчилар" сафида 2018-2019 йилги мавсумда 48та ўйин ўтказди ва 21та гол уриб, 10та голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии