RU

Последние новости

21:29Мбаппе Франция терма жамоасининг фақат муҳим ўйинларида ҳаракат қилмоқчи. "Реал" форварди 2025 йилги "Олтин тўп"ни кўзлаган  0 21:00Миллатлар лигаси. Хорватия — Шотландия ва Болгария — Люксембург ўйинлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  0 20:55Суперлига. "Навбаҳор" 14-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо"дан устун келди  33 20:26Ўзбекистон терма жамоасининг бугунги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:49"Манчестер Сити"нинг машҳур спорт директори клубни тарк этяпти  3 19:18Кроос "Реал"га қайтяпти  3 18:45Ўзбекистон терма жамоасининг машғулоти Сречко Катанец назорати остида ўтади  35 18:25Про лига. Бешимовнинг голи "Қўқон-1912"га ғалаба тақдим этди  2 17:26Пранкер ўйиндан олдин МЮ кийиниш хонасига эшитиш мосламаси ўрнатди  3 16:29Коул Палмер: "Месси ёки Роналду?"  12 14:19Тебас: "ЛаЛига ва АПЛ ФИФАни судга бермоқчи"  5 13:46Балотелли: "А Серияни "ёриб" ташлайман"  6 13:13"Барселона" ФИФАдан 6,3 млн. евро олади  2 12:23Антонио Кассано: "Мен ҳеч қачон ичмаганман ва чекмаганман. Фақат битта ёмон одатим бўлган: очкўзлик"  7 12:06"Навбаҳор" собиқ устози: "Тухель Саутгейтдан кўра мосроқ"  4

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли" Новости

Бахтиёр Намозов: "Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли"

Январь ойи бошида футзал ҳакамлари учун Малайзияда ўтказилган семинарда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамюртимиз Бахтиёр Намозовга махсус совринни топширгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Бахтиёр Намозов юртимизга қайтгач, юксак эътироф ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Очиғи, бундай эътирофга сазовор бўламан деб ўйламагандим. ОФК томонидан тақдим қилинган махсус совриндан бошим осмонга етди.  Бу соврин янада катта куч билан ўз устимда ишлашга туртки бўлади. Шу пайтга қадар Пляж футболи бўйича кўплаб катта мусобақаларда, Осиё ва Жаҳон чемпионатларида ишладим.

Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионати финалида ишлаган дастлабки осиёлик ҳакам бўлганимдан жуда хурсандман. Албатта, бунга эришиш осон бўлгани йўқ. Тинимсиз меҳнат ва мунтазам равишда машғулотлар самараси мана шундай ёқимли бўлди. Пляж футболида ҳам худди катта футболда бўлгани сингари ҳакамлик борасида рақобат кучли. Бу йўналишда айниқса Италия, Франция, Польша мамлакатлари ҳакамлари жуда кучли ҳисобланади. Ўзбекистонлик ҳакамлар ҳам ана шундай рақобатда ўз ўрниларига эга бўлиш учун жуда кўп меҳнат қилмоқдамиз.


Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ҳам мамлакатимизда малакали ҳакамлар тайёрлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратмоқда. Ҳакамлар учун турли семинарлар, ўқув-йиғинлар ташкил этиб беряпти. Бу чора-тадбирлар албатта ўз самарасини беради, деб ўйлайман.

Келгусида ҳам яна катта мусобақаларда ҳакамлик бўйича Ўзбекистон ва Осиё шарафини муносиб ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан”, - дейди Бахтиёр Намозов.

Бахтиёр Намозов ҳакамлик фаолиятини 2008 йилда бошлаган бўлиб, дастлаб Биринч лига учрашувларини бошқарган. 2010 йилдан бошлаб Олий лига учрашувларида ишлаган. 2009 йилдан бошлаб Пляж футболи бўйича ФИФА ҳаками.  


2011,2013 ва 2015 йилларда Пляж футболи бўйича Осиё чемпионатларида фаолият юритган. 2015 йилда Эрон – Уммон терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати финалини бошқарган.

Шунингдек, 2013, 2015, 2017 йилларда Пляж футболи бўйича Жаҳон чемпионатларида иш олиб борган. 2017 йилда Бразилия – Таити ўртасида ЖЧ финалини бошқарган.  


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика