RU

Последние новости

08:20SofaScore. Ҳусанов кечаг учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  6 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  20 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7

Бахтиёр Ашурматов: "Сирдарёлик мухлисларга тан бердим" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Сирдарёлик мухлисларга тан бердим"

"Гулистон" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Қизилқум"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бутун мавсум мобайнида бизни қўллаб қувватлаб турган сирдарёлик ашаддий мухлислар олдида жуда ҳижолатдаман. Ҳар қандай вазиятда ҳам улар биздан юз ўгиришмади. Ҳатто мағлубиятларимизни ҳам тўғри қабул қилиб, жамоамиз аъзоларига далда бўлишди. Одатда, олий лига билан хайрлашгани клубни маҳаллий ишқибозлар тўғри сўзлар билан ҳақорат қилишади, шахсиятингизга тегишади. Бугун эса бунинг аксини кўрдим. Гарчи, кучлилар сафини тарк этган бўлсакда, “Қизилқум”га қарши кечган учрашув якунига етгач, жамоамиз ишқибозлари шогирдларимни олқишлар остида кузатиб қўйишди. Футболчилик фаолиятим давомида нафақат мамлактимиз балки хориж клублари сафида майдонга тушганман. Аммо бундай садоқатли, ўз жамоасига меҳр қўйган Сирдарё вилояти ишқибозларидек фанатларни кўрмаганман. Барчаси учун узр сўрайман ва уларга таъзим қиламан. Бошқа клуб ихлосмандларига ҳам худди сирдарёликлардек фидоий бўлишларини истаб қоламан. Клуб раҳбарияти ва футболчилар билан биргаликда ишлаб ўз маҳоратимни оширдим. Бу ерда орттирган тажрибам келгуси фаолиятимда қўл келиши шубҳасиз. Баҳс хусусида нима дейишим мумкин?! Омад биздан очиқчасига юз ўгирди. Меҳмонлар дарвозаси олдида бир қатор голли вазиятларни юзага келтирдик. Зарафшонликлар посбони ҳам ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди. Ҳал қилувчи зарбани йўллашда йигитларга аниқлик етишмади. Рақиб эса қарши ҳужумда бизни муносиб жазолади", - дейди Ашурматов. 
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика