RU

Последние новости

06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  0 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  25 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  9 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  22 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  7 21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  5 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  3 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  6 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  6

Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди”

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




- Бугунги ўйин охирига қадар ҳис-ҳаяжонга тўла бўлди. Ҳар икки жамоа шиддатли ўйин намойиш этишди. Бош мураббий Улуғбек Бақоев футболчилик пайтида ҳам шундай тиришқоқ ва охирига қадар курашарди. Ўйиндан олдин шогирдларимга шуни бир неча бор таъкидладим.  Муҳим бўлган уч очкони қўлга киритдик. Ўйин учун "Сўғдиёна” футболчиларига ҳам раҳмат айтаман. Улуғбек Бақоев шогирдлари охирига қадар кураш олиб боришди.

Бугун иккита бир-бирига муносиб рақиблар майдонда ҳаракат қилишди. Ўйлайманки бугунги ўйин стадионга келган мухлисларга манзур бўлди.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ҳаяжонларга бой бўлди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай рақибларимиз охиригача курашишди.

Бу футбол – ҳакамлар ҳам инсон ва хатолардан холи эмас. Уларнинг ишларига баҳо берадиган қўмита бор.

Райевацнинг ўзига бўлган ишончи юқори бўлгани учун уни асосий таркибга қўйдим ва у ишончни оқлаб ғалабамизга муносиб ҳисса қўшди. Бамба борасида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Умуман бугун бутун жамоа яхши ўйнади.

Клуб раҳбарларига жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Улар бизга керакли барча шароитларни яратиб беришмоқда. Уларнинг юзлари ёруғ бўлиши учун ҳам бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бундай шароитлар билан жамоамиз ўз олдига босқичма-босқич юқори мақсадларни қўяса бўлади.

Мухлисларимиз ҳам доимо бизни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик изҳор этаман", - дейди Ашурматов.



Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика