"Бавария" вингери машғулотларга киришди
06 мая 17:49
Новости
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси вингери Кингсли Коман жароҳатидан сўнг машғулотларга киришди, деб хабар беради "Bild" мухбири Михель Шрейер.
27 ёшли Коман жароҳати туфайли декабрь ойининг ўрталаридан буён деярли ўйнаётгани йўқ. У сўнгги жароҳатини 13 апрель куни Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган "Кёльн"га қарши ўйинда орттириб олганди.
Аввалроқ унинг Евро-2024да ўйнамаслиги мумкинлиги маълум қилинган эди.
Комментарии