"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди
26 окт 10:48
Новости
"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди
Кеча "Бавария" клуби Бундеслига 8-тури доирасида "Боруссия М"ни меҳмонда 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мюнхен клуби 2025/26 йилги мавсумни ажойиб тарзда бошлади ва 13 учрашувнинг барчасида 47:9 тўп фарқи билан ғалаба қозонди.
Бу Европанинг топ-5 лигаси жамоалари учун тарихдаги энг яхши старти ҳисобланади.
Немис клубига қадар энг яхши натижани "Милан" 1992/93 йилги мавсумда қайд этганди. Ўшанда миланликлар ҳам мавсумнинг дастлабки 13 баҳсда ғалаба қозонишган. Бироқ уларда голлар нисбати 45:13 эди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии