"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда
28 ноя 17:06
Новости
"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда
Маълумотларга қараганда, "Бавария" "РБ Лейпциг"дан Давид Раумни сотиб олиш ҳақида ўйламоқда.
Ҳимоячининг ўзи Мюнхен клубига ўтишга қарши эмас – таъкидланишича, Раум "Бавария" спорт директори Макс Эберль билан яхши алоқада. Макс ўз вақтида "РБ Лейпциг"да ишлагани бунга сабаб бўлгани айтилмоқда.
Шунингдек, "Бавария" "Милан" ҳимоячиси Тео Эрнандесни ҳам кузатмоқда. Клуб Альфонсо Дэвис жамоани тарк этиши мумкинлиги туфайли, францияликни ўтган ёздаёқ кузатишни бошлаган. Теонинг "Милан" билан 2026 йилгача шартномаси мавжуд. Кейинги йил ёзда бир йиллик шартномаси қолган Эрнандеснинг нархи 60 миллион евро бўлиши тахмин қилинмоқда.
Ўз навбатида Альфонсо Дэвиснинг "Бавария" билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Аввалроқ, канадалик эркин агент сифатида "Реал"га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Комментарии