Бартомеу: "Реал"нинг Неймар билан музокаралари? ПСЖ ҳам шундай қилган, улар нимадан норози?"
19 сен 2018 18:14
Новости
Бартомеу: "Реал"нинг Неймар билан музокаралари? ПСЖ ҳам шундай қилган, улар нимадан норози?"
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу ПСЖдаги ҳамкасби Носир Ал Ҳелайфининг "Реал" Неймар билан музокара ўтказгани учун норози бўлганига муносабат билдирди.
"Инсон бирор иш учун арз қилмоқчи бўлса, ўзи ҳам шу ишни қилмаганлигини ўйлаб кўриши керак. ПСЖ товон пулини тўлашдан олдин Неймар билан боғланмаган деб бўлмайди.
ФИФА бу ҳақида ўйлаб, қоидаларни ўзгартириши керак. Бизда ва бошқа испан клубларида шартномага товон пулини белгилаш одати бор. Нархни билган бошқа жамоалар клуб билан эмас, ўйинчининг ўзи билан мулоқотни бошлашади. Бу вазиятга ФИФА аралашиши лозим" - дейди Бартомеу.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии