"Барселона" яна бир уругвайлик ҳужумчини сотиб олмоқчи
23 мая 2019 15:07
Новости
"Барселона" яна бир уругвайлик ҳужумчини сотиб олмоқчи
"Барселона" "Сельта" ҳужумчиси Макси Гомесга 25 миллион евро таклиф қилди.
22 ёшли Гомесни харид қилиш нархи - 50 миллион евро, аммо "Сельта" пастки лигага тушиб кетган тақдирда бу нарх икки бараварга камайиши мумкин эди. Аммо клуб Ла Лигада жон сақлаб қола олди. "Сельта" форвард учун 40 миллион евродан кам олмоқчи эмас.
Олдинроқ Гомесга "Ливерпуль", "Атлетико" ва Вест Хэм" жамоаларидан қизиқиш бўлаётганлиги хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Гомес ушбу мавсумда 35та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўя олган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии