"Барселона" ва "Валенсия" ўзаро дарвозабон алмашадими?
18 июн 2019 11:42
Новости
"Барселона" ва "Валенсия" ўзаро дарвозабон алмашадими?
Испаниянинг "Барселона" ва "Валенсия" клублари ўзаро киперларини алмаштиришга тайёр.
Бу ҳақда "superdeporte.es" нашри маълум қилди.
Хабар қилинишича, "кўршапалаклар" дарвозабони Нето Каталонияга йўл олади, Яспер Силлессен эса аксинча. Келишувга "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячиси Рафинья ҳам қўшилиши мумкин.
Молиявий фейр-плей сабаб "Валенсия" июнь ойи сўнггига қадар 25-30 миллион евро атрофидаги маблағга ўйинчи сотиши зарур. Нето 30 млн эвазига "Барселона"га ўтиши мумкин. "Валенсия" эса июлда Силлессенни айнан шунча суммага сотиб олади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии