"Барселона" тер Штеген билан шартномани 2021 йилгача узайтирмоқчи
04 окт 2016 10:47
Новости
"Барселона" тер Штеген билан шартномани 2021 йилгача узайтирмоқчи
"Барселона" мураббийлар штаби ва клуб раҳбарияти жамоа дарвозабони Марк-Андре тер Штегенга ишонади.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби немис футболчисига шартномани 2021 йилгача узайтиришни таклиф қилмоқчи. Тер Штеген бунга қарши эмас.
Ўтган мавсумда тер Штеген бир неча маротаба асосий таркибда майдонга тушмаётганидан нолиган эди. Клаудио Браво ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"га ўтди.
Марк-Андре тер Штеген ва "Барселона" ўртасидаги амалдаги битим 2019 йилгача белгиланган.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии