RU

Последние новости

03:00ПСЖ "Челси"ни иккинчи учрашувда ҳам йирик ҳисобда мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олди  31 02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   16 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  303 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  9 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади Новости

"Барселона" "Манчестер Юнайтед" имтиҳонидан ўтади

Бугун, 10 апрель куни "Орзулар театри" деб аталмиш "Олд Траффорд" стадионида "Манчестер Юнайтед" "Барселона"ни қабул қилади.

"Қизил иблислар" "Барселона" учун Чемпионлар лигасидаги навбатдаги имтиҳон бўлиши кутилмоқда, чунки кўк-анорранглилар турнирда чемпион бўлиш учун асосий номзодлардан бири. Айни дамда испан гранди жуда яхши формада, Месси эса ҳар тур рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда.

"Манчестер Юнайтед" аввалги босқичда ПСЖни мағлуб этган бўлсада, турнир фаворитлари сафига кирмайди. Жамоа сўнгги 4та учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учради. Улар меҳмонда охирги марта ўз уйида "Уотфорд"ни 2:1 ҳисобида таслим этишди.

Таркиб

"Қизил иблислар" ҳимоясида муаммолар бор. Ҳимоячилар Антонио Валенсия, Маттео Дармиан ва Эрик Байи жароҳат туфайли "Барселона"га қарши баҳсда майдонга тушишмайди. Маркус Рашфорд, Андер Эррера ва Неманья Матичнинг баҳсда иштирок этиши сўроқ остида. Сульшер таркиб танлашда бироз қийналиши мумкин.

Кўк-анорранглилар устози Эрнесто Вальверденинг боши қотмаслиги аниқ, чунки ҳимоя ва ярим ҳимояда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ ҳужум чизиғи вакили Усмон Дембеле ҳақида бир нарса дейиш қийин. Ҳужумчи шифокорлар кўригидан ўтганидан сўнг унинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги аниқ бўлади. Бундан ташқари, Рафинья Алькантара узоқ вақтдан бери жароҳатини даволамоқда.

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Шоу, Линделёф, Смоллинг, Янг, Погба, МакТоминей, Рашфорд, Лингард, Далот, Лукаку.

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Лангле, Пике, Роберто, Видаль, Бускетс, Ракитич, Коутиньо, Суарес, Месси.


Мураббийлар фикрлари

Уле-Гуннар Сульшер: "Биз ҳали ҳам Неманья Матич ўйинга тайёр бўлишига умид қиляпмиз, Андер Эррера эса майдонга тушмаса керак. Эрик Байи ва Антонио Валенсия аниқ баҳсда иштирок этмайди. Рашфорд нега бугун алоҳида шуғулланди? Унга шунчаки алоҳида машқлар керак эди. У жарима майдончаси ичида ўтказган машғулотларимизда қатнашмади. Кўрамиз, эртага у ўзини қандай ҳис қилар экан. Санчес? Бугун у жамоа билан биринчи машғулотини ўтказди. Ҳозир жароҳат уни безовта қилаётгани йўқ, эртага у жамоа сафида бўлмайди".

Эрнесто Вальверде: "Манчестер Юнайтед"нинг кучли томони - фақатгина стандарт вазиятлар эмас. Аввалги босқичдаги ПСЖ устидан қозонилган ғалаба уларга қўшимча куч берди. Кейинги босқичга ўтиш учун стандартларга, рақибнинг кучли томонларига эътибор беришимиз керак. Биз олдимизда бирор натижага эришиш вазифасини қўймаймиз. Меҳмонда гол уришни хоҳлаймиз. Аввалги босқичларда уйда кўпроқ гол уришга тўғри келди. Ғалаба учун майдонга чиқамиз. Париждаги баҳс олдидан "Манчестер Юнайтед" сафида жароҳатланганлар кўп эди, бироқ бу жамоага ҳалақит қилмади. Бундай ўйинларда ғалабага бўлган интилиш жароҳатлар ўрнини босиб юборади. "Юнайтед"нинг Париждаги ҳалабаси бунга оддий мисол бўлиши мумкин. Барча топ клублар ғалаба қозонишни хоҳлайди. Биз ҳам шулар қаторидамиз. "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" ҳам турнирда ғолиб бўлмоқчи.


Қизиқарли маълумотлар

- Бу жамоалар еврокубокларда 11 марта тўқнаш келишган. "Юнайтед" 3та, "Барселона" эса 4та ғалаба қозонишга муваффақ бўлган. Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги икки ўйин ЧЛ финали бўлган. Иккала ўйин ҳам Каталония клуби фойдасига якунланган.

- "Манчестер Юнайтед" жорий мавсум Чемпионлар лигасида 8та ўйин ўтказиб, 4та ғалабага эришди, 1та дуранг қайд этди ва 3та учрашувда ютқазди. "Барселона" эса 8та учрашувда 5та ғалабага эришиб, 3та баҳсда муроса кўчасини танлади. Мағлубият йўқ.

- Андер Эррера, Неманья Матич, Люк Шоу, Антонио Валенсия ва Эшли Янг яна биттадан сариқ карточка олишса, кейинги баҳсда майдонга тушишмайди.

- "Барселона" сафида Нельсон Семеду ва Серхио Бускетс сариқ карточкага илиниб турибди. Яна битта огоҳлантириш ва улар навбатдаги ўйинда майдон тушишмайди.

- Ушбу учрашувда ишлайдиган италиялик Жанлука Рокки жорий мавсум 7та халқаро ўйинларда иштирок этди. Рефери бу баҳсларда 3та қизил ва 31та сариқ карточка кўрсатган.

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика