"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин
17 апр 18:22
Новости


"Барселона" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олиши мумкин
"Манчестер Сити" ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силва Англияни тарк этиши мумкин.
Юлдузли хавбекда Испания чемпионатининг топ-клубларидан бирига йўл олиш варианти бор. Португалиялик хавбек хизматига Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Transfermarkt портали футболчининг бозор нархини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Бернардунинг "шаҳарликлар" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охирида якунига этади.
Бернарду жорий мавсум Англия чемпионатида 27 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости

Комментарии