RU

Последние новости

03:42Небойша Йовович: "Насаф" бугун креативлик ва бўшлиқ яратишда оқсади. Биз эса интизомни сақлаб қолдик"  1 03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  161 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  4 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  78 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  317 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  8 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур Новости

"Барселона" футболчиси adidas бутсаларида майдонга тушишга мажбур

Голландия суди adidas ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара ўртасидаги ишни спорт кийими ишлаб чиқарувчи компания фойдасига якунлади.

Adidas футболчини шартнома шартларини бузгани учун судга берган эди. 2013 йилда Рафинья компания билан 5 йиллик битим имзолаган.

Ёзда ушбу келишув якунига етди, аммо adidas футболчи вакили билан боғлана олмади ва автоматик равишда битимни узайтирди. Рафинья эса улар билан боғланишмаганини маълум қилди.

Футболчи шартномани узайтиришни истамаганди, чунки жароҳат олган йилларда (2015-2017) компания уни етарли даражада қўллаб-қувватламаган экан.

Бироқ adidas билан тузилган битимда келишувни автоматик 5 йилга узайтириш банди бор эди.

Рафинья мавсумнинг катта қисмини Mizuno бутсаларида ўтказди, бундан ғазабланган adidas футболчини судга берди.

Суд қарорига кўра, Рафинья ҳар ўйинда ушбу компания бутсаларида тўп тепади ёки шартномани ҳар сафар бузгани учун 10 минг евродан жарима тўлайди.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика