"Барселона" де Йонг учун 85 миллион евро сўрамоқда, МЮ эса камроқ тўламоқчи
01 июн 2022 16:04
Новости
"Барселона" де Йонг учун 85 миллион евро сўрамоқда, МЮ эса камроқ тўламоқчи
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" билан ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг эҳтимолий ўтиши борасида музокараларга киришди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, каталонияликлар ўйинчи учун 85 миллион евро сўрашмоқда. МЮ музокаралар давомида трансфер нархини туширмоқчи.
Де Йонгнинг ўзи "Барселона"да қолишни хоҳламоқда. Аммо, каталонияликлар молиявий муаммолар сабаб нидерландияликни сотмоқчи.
Де Йонг "Барселона"га 2019 йилда "Аякс"дан ўтган эди. 25 ёшли футболчи ўтган мавсум Испания чемпионати доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.
Френки де Йонг МЮнинг қизиқиши ҳақида: "Барселона"да қолишни афзал кўраман. Бу орзуимдаги клуб"
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Комментарии