"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келади
01 ноя 2017 15:56
Новости
"Барселона" афсонаси Карлес Пуйоль Ўзбекистонга келади
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов шу йилнинг сентябрь ойида Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашганди.
Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси футбол тарғиботини кучайтириш мақсадида ФИФАдан дунё футболининг ёрқин афсоналари ва бугуни кун юлдузларини Ўзбекистондаги ёш футболчиларга мастер-класс ўтаб бериши учун таклиф қилишда ФИФАнинг амалий ёрдам беришини сўраганди.
ФИФА президенти Жанни Инфантино ўша учрашув давомида Ўзбекистон футбол федерацияси томонидан мамлакатда футбол ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, Жаҳон футболи юлдузларини Ўзбекистонга юборишда амалий ёрдам беришни ваъда қилганди.
Пуйолнинг мамлакатимизга ташрифи шахсан ФИФА президенти Жанни Инфантино томонидан уюштирилаётган бўлиб, бу орқали ФИФА президенти юртимизда футболни янада ривожлантириш мақсадида федерация томонидан амалга оширилаётган катта ҳажмдаги чора-тадбирларни қўллаб -қувватлаш ва футболнинг оммавийлигини оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Карлес Пуйоль ташрифи давомида юртимиздаги футбол академиялари ва болалар футбол мактаблари билан яқиндан танишади ҳамда у ерда футбол сир-асрорларини ўрганаётган ёш футболчилар учун мастер-класслар ўтказиб беради.
Шунингдек, Жаҳон футболи афсонаси ўзбек футболи билан яқиндан танишиш мақсадидаОлий лига 28-тур доирасида бўлиб ўтадиган “Пахтакор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги ўйинни ҳам бевосита “Пахтакор” стадионидан туриб томоша қилиб бориши режалаштирилган.
Карлес Пуйоль каби Жаҳон даражасидаги футбол юлдузларининг юртимизга ташрифи Ўзбекистонда футболни оммавийлаштириш ва тарғиб қилиш, ўсиб келаётган ёш авлод ўртасида футболга бўлган қизиқишни янада ошишига хизмат қилиши аниқ.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Комментарии