"Барса" юлдузи қизил карточкадан қутилиб қолди: Ҳакам ҳақмиди?
04 фев 12:12
Новости
"Барса" юлдузи қизил карточкадан қутилиб қолди: Ҳакам ҳақмиди?
Гап шундаки, каталонияликлар ҳимоячиси Жоау Канселу биринчи бўлим охирида сариқ карточкаси бўлишига қарамай, рақиб футболчиси Дани Бернабеунинг оёғини босиб олди. Бироқ бош ҳакам Мунуэра Монтеро португалияликни майдондан четлатмади.
Собиқ ҳакам Павел Фернандес ушбу вазиятда ҳакам тўғри қарор чиқарганини таъкидлади.
"Бу вазият Ҳакамлар техник қўмитаси таъбири билан айтганда "қолдиқ ҳаракат" (остаточное действие) ҳисобланади. Бунда контакт тўп учун курашдан кейин содир бўлади, лекин унда қўполлик ёки ҳаддан ташқари куч ишлатиш кузатилмайди.
Мунуэра Монтеро вазиятни тўғри баҳолади. Иккинчи огоҳлантириш учун асослар етарли эмас эди", — дейди Фернандес.
Шу тариқа, Канселу майдонда қолди ва "кўк-анорранглилар"га ярим финал йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам берди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии