RU

Последние новости

20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  0 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  0 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  3 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  9 18:53Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  18 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  4 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6 17:58Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал"ни мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди  5 17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  17 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  4 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  3 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  6

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди Новости

"Барса" ва "Атлетико" Гризманн борасида келишишди

Испаниянинг икки гранди ўртасида сўнгги пайтларда музокаралар авжига чиққан эди.

"Атлетико Мадрид" 2019 йилда франциялик Антуан Гризманни 120 млн еврога Каталония клубига пуллаб юборган эди. 31 ёшли ҳужумчи Каталониядаги ҳаётга мослашиб кета олмади ва 2021 йилда 2 йиллик ижара шартнома асосида собиқ клубига қайтди. 

"Кўк-анорранглилар" Антуанни бутунлай қайтариб беришни исташди ва бунга Мадрид клуби ҳам қарши эмас. Гризманнинг шартномасида агар у иштирок этадиган ўйинларнинг ярмида 45 дақиқа майдонда ҳаракатланадиган тақдирда "матрасчилар" ҳужумчига 40 млн евро тўлаши кераклиги кўзда тутилган эди. Бироқ "Ванда Метрополитано" эгалари бу миқдордаги пулни кўп, деб ҳисоблашди ва охирги бир неча ҳафталарда музокаралар олиб борилаётган эди.

Икки клуб ниҳоят якдил бир қарорга келдилар. "Барса" ён берадиган бўлди. "Атлетико" битимдаги сумма 40 млн евронинг ярмидан сал кўпроқ маблағ тўлайдиган бўлди.

"Атлетико" устози Диего Симеоне шартноманинг ўша банди кучга кирмаслига учун Гризманнинг майдондаги дақиқаларини чеклашга мажбур бўлаётган эди. Клуб тарихидаги энг яхши тўртинчи тўпурар ҳисобланадиган франциялик футболчи иккинчи таймда захирадан туширилаётганди.

Антуан Гризманн ушбу мавсум "Атлетико" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та тўп киритди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика