RU

Последние новости

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  3 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  2 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  11 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

«Барчасига ўзимиз айбдормиз, ёмон ўйнадик, шошилдик». Вадим Абрамов дербидаги дуранг, асабий ўйин ва зич тақвим ҳақида Новости

«Барчасига ўзимиз айбдормиз, ёмон ўйнадик, шошилдик». Вадим Абрамов дербидаги дуранг, асабий ўйин ва зич тақвим ҳақида

Про лига 13-тури доирасидаги «Юниред» - «Динамо» (1:1) ўйинидан кейин дастлаб «Динамо» бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

- Дербида қийин бўлишини билардик. Ўтган сафар ҳам осон бўлмаганди. Рақиб жамоа ўз вазифасини бажарди, биз эса йўқ. Чунки жуда ёмон ўйнадик. Айниқса, иккинчи бўлимда жуда шошилдик. Майдонда рақибдан сон жиҳатдан бир киши кўп бўлганда ҳам бор йўғи битта вазият ярата олдик. Ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Муҳим очколар йўқотилди.

- «Пахтакор» устидан эришилган ғалабадан кейин ўйинга руҳан тайёрланишда муаммо бўлмадими, эҳтимол «Юниред» жамоасининг кучига тўғри баҳо берилмагандир?

- Албатта, ҳозир шундай дейишингиз ҳам мумкин. Ўйиндан олдин бу ҳақда кўп марта гапиргандик, барчасига ўзимиз айбдормиз. Бу ойда бизни кетма-кет 5та ўйин кутиб тургани, бунга шай туриш кераклиги ҳақида гаплашгандик. Ўйин бошидан яхши имкониятлардан фойдалана олмадик. Бу ҳам оқибатда ўз сўзини айтди.

- «Юниред» аввалги ўйинда бўлгани каби, бу сафар ҳам «Динамо» билан тенгма-тенг жанг қилди...

- Ҳа, «Юниред» «Динамо»га жиддий қаршилик кўрсатишга уринди. Ўйиннинг принципиаллик аҳамиятидан келиб чиқсак, бу нормал ҳолат. Уларнинг таркибидаги аксарият ўйинчилар собиқ клубига қарши ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиши аниқ эди. Биз буни кутгандик, тушунгандик. Эҳтимол, бу аксарият футболчиларимизга яхши етиб бормагандир.

- Бугун жамоада чарчоқ аломатлари сезилди. Олдинда эса клуб жуда зич тақвимга эга...

- Ҳа, олдинда муҳим ўйинлар бор. Қаранг, бу ойда бизни 5та ўйин кутмоқда, 2-даврада эса жами 10та ўйинимиз бор. Яъни, биз мавсумнинг иккинчи қисмидаги жами ўйинларимизнинг ярмини шу ойдаёқ ўтказишимизга тўғри келади. Қийин тақвим пайтида ҳар бир очко йўқотилиши қимматга тушиши мумкин. Қолган 4 ўйинимиздан 3тасини уйда ўтказамиз, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ.

- Ўйин давомида жамоа ўйинидан қониқмаганингиз кўринди, эътирозингиз айнан қайси чизиқлар бўйича?

- Кўпроқ, яримҳимоя чизиғи ўйинига эътирозим бўлди, бу чизиқда кўрсатмалар бажарилмади. Шу ердан муаммоларимиз бошланди. Барчасини таҳлил қилиб, 4 кундан кейин «Машъал»га қарши ўтадиган баҳсга тайёрланамиз, дейди Вадим Карленович.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика