RU

Последние новости

08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   2 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  2 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  1 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  167 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  15 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  5 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  7 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи қизил карточка сабабли мағлуб бўлдик" Новости

Баҳром Ҳайдаров: "Иккинчи қизил карточка сабабли мағлуб бўлдик"

Суперлиганинг 4-тури доирасида "Сурхон" майдонида учралган мағлубиятдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни бошланишиданоқ "Сурхон" ҳужумга ташланиши аниқ эди. Жамоа кетма-кет ўйинларда мағлуб бўлганди. Дастлабки 15 дақиқаликда ҳимояни яхши ушлашимиз керак эди. Буни уддаладик. Рақиб илк вазиятидан гол урди. Битта гол ўтказиб юбориш фалокатли ҳолат эмас. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқдик. Иккала жамоа ҳам бир хил ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Учрашув бошида ташаббус "Сурхон" томонда бўлди. Иккинчи бўлимга келсак, таймни яхши бошладик. Йигитлар ғалаба учун интилаётганди, лекин иккита қизил карточка... Битта қизил карточка унчалик сезилмаётганди. Бироқ иккинчиси рақибга катта устунлик тақдим қилди. Шуни ҳисобига ўйин охирида кучимиз етмай қолди. Тўққизга ўн бир ҳолатда ҳам охиригача ўйнашимиз керак эди. Бироқ буни уддалай олмадик.

- "Қўқон-1912" ҳисобни тенглаштиргандан кейин Сиз Баҳром Абдураҳимовни туширмоқчи бўлдингиз ва икки ҳужумчини алмаштиришга тайёрланаётгандингиз. Бу нима билан боғлиқ? Иккинчи саволим: карточкалар жамоага ҳалақит қилди. "Қўқон-1912"да карточкаларнинг кўпайиб кетаётгани нима билан боғлиқ? Тартиб-интизомми ёки бошқа ҳолатлар борми:

- Буни тартиб-интизом билан боғламаган бўлардим. Чунки бу ўйин эпизодлари. 1:1 бўлганидан кейин Шаҳзод Бешимов ҳамда Муҳаммаданас Ҳасановни захирага олмоқчи эдим, бироқ ўша ҳолат бўлиб қолди. Улгурмадик. Ўйин тугашига 5-10 дақиқа қолганида бўладиган тўполон-жанжаллар футболда бўлиб турадиган ҳолат. Албатта, футболчи ўзини ушлаши керак. Бироқ буни ёмон ҳолат деб ўйламайман. Дуранг пайтда ҳужумчини тушириш ўйиндан келиб чиқиб амалга оширилади. Бизда ўйинни дурангга олиб бориш ниятимиз йўқ. Бугун дуранг ҳам биз учун ёмон натижа бўлмасди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Ўзгаришлар тайёрланаётган пайтда биз рақибга катта босим ўтказаётгандик. "Сурхон" ёш жамоа, футболчилар бироз довдираётгани кўринди. Иккинчи қизил карточка эса уларга катта руҳий ёрдам бўлди. Шуни ҳисобига рақиблар ғалаба қозонди.

- "Сурхон" айни дамда Суперлиганинг энг ёш жамоаларидан бири бўлиб турибди. Шу боисдан "Қўқон-1912" бугун агрессивроқ ўйин намойиш қилади, кўпроқ ҳужум қилади деб ўйлагандим. Бироқ "Сурхон" илк дақиқалардан тезкор гол учун ўйнади. Бугун "Қўқон-1912"дан нега агрессив футбол кўрмадик?

- Буни ўрганиб чиқамиз. Агрессив футбол ўйнаб, ғалаба қозониш кераклигини йигитларга тушунтиряпмиз. Бу саволга аниқ бир жавобим йўқ. Барчасини кўриб чиқишимиз керак.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика