RU

Последние новости

12:20Роналду "Ал Насср" раҳбарлари билан учрашди  0 11:58Бобоси томонидан исми ўзгартирилган, волейбол терма жамоасига чақирилган ҳамда ўзбекистонлик мутахассис кашф этган Сардор Азмун билан яқиндан танишамиз  0 11:38Ўзбекистон терма жамоасининг Эрон билан ўйин учун тахминий таркиби  10 11:23"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Сойибов Комроншоҳ  0 10:58"Реал Мадрид"нинг келаси ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  2 10:27Goal нашри тен Хаг давридаги МЮнинг энг яхши трансферлар рейтингини тузиб чиқди  4 09:55Кевин де Брюйненинг навбатдаги клуби деярли маълум  2 09:29"Барселона" ҳали ҳам Левандовски трансфери бўйича еттита клубдан қазрдор  7 09:00Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди  6 08:26Греция терма жамоаси аъзоси уйидан ўлик ҳолда топилди  0 08:00ЖЧ саралаш. Бугун терма жамоамиз Эронга қарши баҳс олиб боради  35 00:35Жюль Кунде терма жамоа йиғинларидаги образи бўйича бирдирилган танқидларга жавоб берди  4 23:55Иньеста "Барса" ва "Реал" рақобати чўққига чиққан пайтда Испания термасидаги муҳит ҳақида гапирди  1 23:26Эрлинг Холанд Габриэлнинг бошига тўп улоқтирганидан афсусланмаслигини айтди  2 22:38Эрон терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўтказган машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  12

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли" Новости

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли"

Ушбу мавсумни Жанубий Корея биринчи лигасида ўтказган самарқандлик ҳужумчи Баҳодир Насимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида иккала давлат футболи ўртасидаги фарқларга бироз тўхталиб ўтди.

Маълумот учун, Насимов бу мавсум "Ансан Гринерс" таркибида фаолият олиб борди. Унинг жамоаси биринчиликни 9-ўринда тугатди. 

- "Кореяда ўйин то ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча давом этади. Ҳамма охиригача курашади. Гарчи мен у ерда биринчи лигада ўйнаган бўлсам ҳам, Корея биринчи лигаси ўзимизнинг олий лигадан кучли. Яқинда стадионга бориб "Динамо" - "Нефтчи" учрашувини кузатдим ва шу ўйинни кўриб Кореяда ҳатто биринчи лига биздан анча кучли эканига яна бир карра амин бўлдим", - дея айтиб ўтди Насимов. 

- "Жанубий Кореяда футболга бўлган эътибор ва муносабат умуман бошқача. Машғулотлар орасида ҳам фарқ катта. У ерда ташкилотчилик, матбуотнинг футболни ёритиши, хуллас барчаси юқори даражада. Кореяда биринчи лига билан "К" лига ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Жамоалар кучи ҳам бир-бирига анча яқин". 

- "Бундан ташқари, у ерда машғулотлар зўр ўтади. Жамоа билан икки ярим ё уч соат шуғулланасиз. Футболчиларга доим бир хил тарзда оғир юкламалар берилади. Мен шунча футбол ўйнаб қайси жамоаларда тўп тепган бўлсам, ўйиндан эртаси кун албатта енгил машғулот ўтказилган. Лекин Кореяда унақамас. Бугун ўйнадингизми, эртага яна ҳеч нарса бўлмагандек оғир машқларни бажариб кетаверасиз. Мана шуларни кўриб ҳам Жанубий Корея нима учун доим жаҳон чемпионатига чиқишини ўзим учун тушуниб олдим". 

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика