БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди
21 ноя 23:26
Новости
БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди
БАА чемпионатининг 8-турида "Бани Яс" сафарда "Ал Шаржа" меҳмони бўлди ва йирик ғалабага эришди.
Бу жадвалнинг сўнгги поғонасини эгаллаб турган "Бани Яс" учун мавсумдаги илк ғалаба бўлди. Меҳмонлар таркибидаги Отабек Шукуров тўлиқ ўйнаган бўлса, Акмал Мозговой 90+3-дақиқада захирадан майдонга тушди.
БААда ўйнаётган яна бир ҳамюртимиз Абдулла Абдуллаев фаолият олиб бораётган "Дибба ал-Фужайра" жамоаси эса пешқадамлардан бири "Ал Ваҳда" билан баҳсда сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол уриб, очко тортиб олди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии