RU

Последние новости

08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  3 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  5 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  9 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  1 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  6 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  9 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  2 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  2 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  5 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  9 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  3 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди! Новости

Азизжон Ғаниев ва "Шабаб Ал-Аҳли" Бирлашган Араб Амирликлари чемпионига айланди!

Клуб чемпионат якунланишига бир тур қолганда мамлакат чемпионлигини нақд қилди.

Бирлашган Араб Амирликлари Про Лигасида "Шабаб Ал-Аҳли" жамоаси чемпионга айланди. Азизжон Ғаниев ҳаракат қилаётган жамоа 25-тур доирасида "Банни Яс" устидан драматик тарзда ғалаба қозонди ва чемпионат якунланишига бир тур қолганда бош совринни нақд қилди. Жуда муҳим учрашувнинг 61-дақиқасида ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан "Шабаб Ал-Аҳли" ўзини йўқотиб қўймади. 70-дақиқада ўзбекистонлик футболчи Азизжон Ғаниев жуда кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди ва жамоасини ўйинга қайтарди. Ўйиннинг 74-дақиқасида эса "Шабаб Ал-Аҳли" якунда ғалаба келтирган тўпни киритди. 

Шу тариқа, чемпионат якунланишига бир тур қолганда "Шабаб Ал-Аҳли" иккинчи ва учинчи ўринда турган "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"дан уч очко олдинлаб кетди. Чемпионат якунида очколар тенг келиб қолган тақдирда бош ўлчов сифатида икки жамоанинг ўзаро ўйинига қаралади. "Шабаб Ал-Аҳли" эса икки тақибчиси билан ўзаро ўйинларда устунликка эга. "Ал Айн" ва "Ал Ваҳда"га қарши чемпионат доирасидаги ўйинларда "Шабаб Ал-Аҳли" мағлуб бўлмаган. Аксинча, иккала жамоани ҳам бир мартадан мағлуб қилган ва бир мартадан дуранг ўйнаган. Бу эса тақибчилар сўнгги турда "Шабаб Ал-Аҳли" билан очколарини тенглаштирган тақдирда ҳам жудвалда пастроқда жойлашишларини англатади. Хуллас, Азизжон Ғаниев – БАА чемпиони!


"Банни Яс" – "Ал-Аҳли" 1:2

Голлар: Саша Ивкович 62', Азизжон Ғаниев 70', Яхё Ал Гассани 74'

Азизжон Ғаниевнинг голини телеграмда томоша қилинг

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика