RU

Последние новости

23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  0 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  1 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  0 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  6 22:09Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Насср" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  1 21:37Мирко Йеличич: "Натижадан мамнунман, аммо ўйинимизни яхшилашимиз керак"  0 21:20Неъматулла Қуттибоев: "Ҳали ҳеч ким ҳеч нарса йўқотмади. Кураш сўнгги тургача давом этади"  0 20:59Суперлига. "Андижон" ўз майдонида ОКМКдан устун келди  47 20:15Ўзбекистон ва Қозоғистон ёшлар ҳамда ўсмирлар жамоалари ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 19:59"Ливерпуль" Жота оиласига 2 йиллик шартнома бўйича маошни тўлаб берди  2 19:35"Арсенал" ва "Челси" Кенан учун рақобатлашади  4 19:10"Ал Ҳилол" юлдузи Қаршига келмайдими?  12 18:44"Рақиблар бироз кучлироқ эди, аммо бизда бошқа устунликлар бор". Сергей Чигодаев — Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Европа турнеси ҳақида  5 18:23"Барселона" "Боруссия" тўпурарини харид қилмоқчи  6

Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг” Новости

Азиз Тўхтабоев: “Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг”

Coca Cola суперлигаси 18-тур “Қўқон-1912” – “Насаф” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Қўқон-1912” бош мураббий вазифасини бажарувчиси Азиз Тўхтабоев қатнашди.

- Бугунги учрашув ҳақида айтадиган бўлсам, осон ўйин бўлмади. Аввалдан “Насаф” кўпроқ қарши ҳужумда хавфли ўйин намойиш этишини билган ҳолда, бешта ҳимоячи билан ҳаракат қилгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик қовушмади. Ҳужумларимиз ўхшамай қолди. Иккинчи бўлимда рақибга нисбатан яхшироқ тўп сурдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Натижада Холмуҳаммедовнинг индивидуал маҳорати эвазига ғалаба қозондик.

Асосий мақсадимиз бугун гол ўтказиб юбормаслик эди. Негаки, ўз майдонимизда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Биз учун ҳозир ҳар бир ўйин финалга тенг. Турнир жадвалидаги ўрнимиз шуни тақозо қилади. Бугунги ўйинга махсус режа билан майдонга тушгандик.

Бугунги ғалабамиз Қўқон ҳалқига  мустақиллик байрами олдидан ўзига хос  совға бўлди. Барча мухлисларимизни келаётган мустақиллик байрами билан табриклайман . Уларга бизни қўллаб туришгани учун чексиз миннатдорлигимни билдираман.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика