RU

Последние новости

11:07Биласизми? Ўзбекистон - БАА учрашувини Осиё кубоги финалида 3та пенальти белгилаган ҳакам бошқаради  3 10:41Клоппнинг "Ред Булл"даги ойлиги маълум   0 10:17Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди   1 10:07"Манчестер Сити" Холандга ўринбосар топди  0 09:35"Арсенал" АПЛнинг икки нафар футболчиси учун 80 миллион фунт сарфлашга тайёр  0 09:03"Барселона" АҚШга кетган собиқ футболчилари учун пул тўлашда давом этади  3 08:31Суперлига. Бугун "Навбаҳор" Самарқандда меҳмон бўлади  5 07:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси ЖЧдаги омадсизликлардан сўнг ФИФА рейтингида анча пастга тушиб кетди  12 07:27Про лига. Бугун 20-турнинг қолдирилган баҳси бўлиб ўтади  0 02:14Ўзбекистон U20 термаси Аргентинага мағлуб бўлди  7 01:45Миллатлар лигаси. Германия, Туркияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:24Миллатлар лигаси. Польшадаги стадионда чироқ ўчиб қолди  1 00:44Мудрик 5 ой деганда гол урди  3 00:14Тухель Англияда иш бошлаши мумкин  2 23:54Ўртоқлик ўйини. "Бунёдкор" - ОКМК 5:5  1

Азиз Ибрагимов: “Эронда зерикиб қолдим” Новости

Азиз Ибрагимов: “Эронда зерикиб қолдим”

Ўзбекистонлик иқтидорли футболчи Азиз Ибрагимов фаолиятининг аксарият қисмини хориж клубларида ўтказиб келаётганидан хабарингиз бор.

Эроннинг “Машинасози” жамоасида ярим мавсум ўйнаган ярим ҳимоячи учун фаолиятида энди янги саҳифа очилди. Ибрагимов Латвиянинг “Спартак” клубидан тушган таклифга розилик берди. Шундай қилиб, ҳамюртимиз Юрмала шаҳри жамоаси ҳисобланган “Спартак” шарафини ҳимоя қилади. Шу боис Ибрагимов билан боғланиб интервью олдик.


-  Азизбек, Латвиянинг “Спартак” жамоасидан тушган таклиф аслида қандай содир бўлди? сиз бундай чақирувга тайёрмидингиз?

-  Бунгача Эрон жамоасига агентлар ёрдамида ўтгандим. Худди шунингдек, “Спартак” жамоасига ўтишим ҳам худди ўша агентлар орқали хал бўлди. биз музокараларни ўтказдик, уларга ўйинларимнинг видеоларини юбордим. Шундан кейин шарт-шароитлар ҳақида гаплашдик ва шундан сўнг расман “Спартак” аъзосига айландим.

-  Демак, ўтиш сизни қониқтирган.

-  Ҳа, мени қониқтирди. Уларга ҳам ўйинларим маъқул келгани учун шартнома имзоладик.Эрон ҳам кучли чемпионат эди ва у ердаги ўйинларим “Спартак” вакилларига манзур бўлди.


-  Умуман, “Спартак” варианти сиз учун сюрприз бўлдими?

-  Тўғриси, сюрпризларни ёқтирмайман. “Спартак” Латвия чемпионатида биринчи ўринда боряпти. Жамоада Жамоа Европа лигасида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 12 июль куни Қозоғистоннинг “Астана” жамоасига қарши дастлабки ўйинни ўтказдик. Биласизми, менда бундай имконият пайдо бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Ўйлайманки, янги жамоа раҳбарлари, мураббийлар ва мухлислар олдида ўзимни кўрсатиб, ишончни оқлай оламан.

-  Охирги клубингиз Эроннинг “Машинасози”си эди ва у ерда ярим мавсум тўп тепдингиз. Айтинг-чи, Эрондаги фаолиятингиз ўзингизга манзур бўлдими?

-  Ростини айтсам, Эрон чемпионатини бунчалик кучли деб ўйламагандим. Тўғри, у ерда яхши жамоалар борлиги ва чемпионатнинг савияси ҳам юқорилигини билардим. Лекин тан оламан, бу қадар кучли эканлигини билмагандим. У ердаги фаолиятим ўзим учун тажриба мактаби бўлди.

-  Эронга аслида ярим мавсум учун борганмидингиз?

-  Тўғриси, Эрон чемпионатида қолишим ҳам мумкин эди. Бир ой ичида у ердан бир қатор таклифлар келди. Лекин Эронда ярим йил фаолият олиб бориб, зерикиб қолдим десам ҳам бўлади. Ўзи мени у ерда ҳамма нарса қониқтирарди, фақат бир ўзим зерикиб қолардим. Мана шу пайтда Латвиянинг “Спартак” жамоасидан таклиф бўлганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Юрмала шаҳри ҳам ажойиб экан. Доим таклифни қабул қилаётганимда у ердаги яшаш ва ишлаш шароитлари билан ҳам яқиндан танишиб чиқаман.


Фирдавсхон суҳбатлашди


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика