RU

Последние новости

18:15Миллий терма жамоа лагеридан дараклар: Машарипов, Ўрунов ва Файзуллаев бугунги машғулотларда қатнашмади  1 17:47Рустам Ашурматов: "Хафамиз деёлмайман, лекин хурсанд ҳам эмасмиз"  6 17:25АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи маълум  1 17:00Перес мегатрансферни режалаштирмоқда  2 16:37"Динамо" – "Навбаҳор" беллашувига ҳакамлар тайинланди  3 16:153 та клуб "Милан" футболчиси билан боғлиқ вазиятни кузатиб бормоқда  0 15:44АПЛ сентябрь ойининг энг яхши футболчисини аниқлади  2 15:22Шу кунлар ҳам келди: Англия терма жамоасида "Манчестер Юнайтед" футболчиси йўқ  8 14:55Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси ЖЧ-2026 саралашининг 3-тур рамзий жамоасидан жой олди  18 14:31Ўзбекистон бир киши кам Эронни ютолмаган, аммо гуруҳда биринчи ўринни сақлаб қолган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  6 14:10Киммих: "Ўйинлар камайса, жароҳатлар ҳам камаяди деб ўйламайман"  0 13:42"Ньюкасл" Франция чемпионати голеадорига қизиқиш билдирмоқда  0 13:13"Жирона" спорт директори "Манчестер Сити" таклифини рад қилди  0 12:47"Мени дарвозабон сифатида муҳокама қилишларини хоҳлайман" — Шенсни  0 12:20Дурангдан қониқмадим  49

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди? Новости

Азамат Алланиязов бу мавсумни қандай ўтказди?

Қорақалпоқ футболи тарбияланувчиси Азамат Алланиязов учун ортда қолган мавсум қандай кечди? Қуйида бу ҳақда бироз мулоҳаза юритамиз.

Охирги 4 мавсум давомида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафида Олий лига ўйинларида 23 та голга муаллифлик қилган Азамат 2017 йилни Навоийнинг "Қизилқум" жамоасида бошлади.

Мавсум Алланиязов учун жудаям омадли бошланди. 1-турда Тошкентда "Пахтакор" билан кечган ўйиннинг 34 дақиқасига келибоқ қорақалпоғистонлик футболчи гол киритиб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Гарчи ана шу ўйинда меҳмонлар имкониятни бой беришган бўлсада, ҳужумчи учун дебют ўйини омадли чиқди.

Иккинчи турда "Қизилқум" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Учрашувнинг 6 дақиқасидаёқ ҳисоб очилди ва бу голга айнан Азамат муаллифлик қилди. Бу сафар навоийликлар уч очкони қўлга киритишди.

Шундан сўнг ҳужумчи биринчи даврада яна 12 та учрашувда майдонга тушди. Бироқ бу ўйинларда унга гол уриш насиб этмади. Алланиязов биринчи даврада 9 ўйинни асосий таркибда бошлаб, барчасида алмаштирилган бўлса, 6 та баҳсни захира ўриндиғида бошлаб, шуларнинг 5 тасида майдонга туширилди. 14 ўйинда 2 та гол урган ҳужумчи "Нефтчи" билан ўйинда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Кетма-кет 12 та ўйинда гол ура олмаган футболчи иккинчи даврада Навоийни Бухорога алмаштирди. Бухороликлар таркибидаги дебют ўйинида меҳмонда "Олмалиқ"қа қарши учрашувга тўғри келди. У ўйиннинг 75 дақиқасида Иван Нагаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.

"Нефтчи" билан меҳмонда кечган беллашувнинг 46 дақиқасида Азамат яна Иваннинг ўрнига майдонга тушди ва ҳакам томонидан ўйинга қўшиб берилган 3 дақиқада гол уриб жамоасига муҳим ғалабани келтирди. Шундан сўнг 9 та голсиз серияни бошдан кечирган ҳужумчи чемпионатнинг охирги турида "Сўғдиёна" билан ўйиннинг 55 дақиқасида Саламат Қутибаевнинг ўрнига майдонга тушди ва орадан 15 дақиқа ўтиб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Иккинчи даврада "Бухоро" либосида 12 ўйинда 2 та гол киритган Азамат “Обод" билан тўқнашувда ҳакам томонидан огоҳлантирилди.


Статистикалар
- Азамат Алланиязов Ўзбекистон чемпионатининг ортда қолган мавсумида 26 та учрашувда 1081 дақиқа мобайнида майдонда ҳаракат қилиб 4 та гол киритди ва иккита сариқ карточка билан "сийланди".
- У 9 учрашувни асосий таркибда бошлаб, 17 тасида захирадан майдонга тушди.
- Алланиязов мавсум давомида бирорта учрашувни ҳам тўлиқ ўтказмади.
- Азамат мавсум давомида 4 марта Нагаевнинг, 3 бора Қутибаевнинг ўрнига захирадан майдонга тушди.


Фурқат Юсупов

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика