RU

Последние новости

19:11Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 18:38Азмун "Насаф"га қарши ўйнамайди  2 18:10"Нефтчи" Фарғонада ОКМК устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:49Заид Таҳсин: "БААни енгиб, мундиалга йўл оламиз..."  6 17:27"Ал Ҳалдия" Ўзбекистонга етиб келди  7 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  6 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  7 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  6 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  12 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4

Азамат Абдураимов: "Осиё чемпионатига аралаш таркиб борса керак" Новости

Азамат Абдураимов: "Осиё чемпионатига аралаш таркиб борса керак"

Келаси йилнинг январида, аниқроғи 11-26 январь кунлари Уммонда 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида илк бор Осиё чемпионати ўтказилади.
Лекин бунда биздан қайси ёшдаги жамоанинг иштирок этиши ҳалигача номаълум. Уммонга 1991-92 йилда туғилган футболчилардан иборат таркиб йўл оладими ёки Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган 1993 йили туғилган ўйинчиларми? Бу саволнинг жавобини ҳозирча ҳеч ким аниқ бергани йўқ.

Эсингизда бўлса, ўтган йил Непалда ўтказилган саралаш баҳсларида Ўзбекистон ўз гуруҳида Иордания, Яман, Непал ва Бангладешга қарши баҳс олиб бориб, 7 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаганди. Бундан кўриниб турибдики, саралаш ўйинларида қатнашган 1991-92 йилда туғилган футболчиларимиз Осиё чемпионатига боришга ҳақли. Чунки йўлланмани улар қўлга киритишган. Саралаш турнирида терма жамоани Алексей Евстафеев бошқарган, унга эса Азамат Абдураимов ёрдам берганди. Азамат Эркинович билан суҳбатлашганимизда, ундан U-22 Осиё чемпионатига қайси ёшдаги таркибни юборса маъқул бўлишини сўрадик.

-   Ўтган йил Непалда ўтказилган саралаш учрашувларини жуда яхши эслайман, - дея ўз фикрини билдирди Азамат Абдураимов. – Биз қийин кечган беллашувларда Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритгандик. Мен ўша пайтда Ўзбекистон U-22 ёшлар термасида катта мураббий бўлиб ишлаганим учун қитъа чемпионатига биздан 1991-92 йилда туғилган футболчилар боришини хоҳлайман. Чунки мусобақада қатнашиш уларнинг ҳақи ҳисобланади. Бизда бу ёшдаги ажойиб футболчиларни топиш мумкин. Қолаверса, уларнинг аксарияти миллий терма сафида ҳаракат қилишяпти. Шундай экан, ЎФФ Уммонга айнан чемпионат йўлланмаси қўлга киритилишига сабаб бўлган жамоани юборса яхши бўларди.

-   Лекин ЎФФ 1993-94 йилда туғилганларни юбормоқчи деган гаплар қулоққа чалиняпти.
-   Бундай гаплар менга ҳам етиб келди. Албатта, Туркиядаги жаҳон чемпионатида қатнашган жамоани унутиб бўлмайди. Улар ўзларидан илиқ таассурот қолдиришди. Менга қолса, 1991-92 ва 1993-94лардан битта яхши жамоани йиғса бўлади. Кейин улар олдига бемалол чемпионлик вазифасини қўйиш мумкин.
 
-   Улардан кучли жамоа тузилишига ишонасизми?
-   Албатта. Масалан, дарвозабон билан ҳимоячиларнинг 1991 йилда туғилганлардан йиғиш мумкин. Қолган чизиқларда эса бошқа ёшдагилар ўйнайверишади.
 
-   Шундай бўлди ҳам дейлик, унда бош мураббий ким бўлади?
-   Менимча, бу борада энг яхши вариант Алексей Евстафеев. Чунки у бу ёшдаги ўйинчиларни жуда билади, деярли ҳаммаси билан ишлаб чиққан.
 
-   1993 йилда туғилганлар яна икки йилдан сўнг олимпия терма жамоасига айланишади. Федерация шуни ҳисобга олиб, мусобақага айнан шу ёшни юборишни мўлжаллаётган бўлиши мумкинми?
-   Мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, унда Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги жамоа Уммонга боради.
 
-   Унда биз 1991-92ларни йўқотиб қўймаймизми? Ахир улар олдида бошқа халқаро мусобақа йўқ.
-   Агар бу ёшдаги футболчилар ўз клубларида яхши ўйин кўрсатишда давом этишса, ўзларини йўқотиб қўйишмайди. Эътибор беринг, Элдор Суюнов, Шоҳруҳ Гадоев, Даврон Ҳошимов, Павел Смоляченко, Егор Кримец – улар энди кичик эмас, 22га тўлишди. Улар U-22 жамоасида бўладими ёки миллий термадами, буёғига фақат ўзларини кўрсатишлари керак.

Хайрулла Холиқов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика