RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  10 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  184 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  14 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Азамат Абдураимов: Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати юқори даражада ўтишига аминман Новости

Азамат Абдураимов: Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати юқори даражада ўтишига аминман

26 июль – 1 август кунлари Тожикистонда Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ўтказиладиган “CAFA U-16 championship-2019” мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг ўсмирлар терма жамоалари иштирок этишади.

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси илк ўйинни соат 20:30да тожикистонлик тенгқурларига қарши Душанбедаги “Марказий стадион”да ўтказади.

Мусобақа олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Азамат Абдураимов қуйидагича фикр билдирди:

- Тожикистонда ўтадиган CAFA чемпионати бизнинг терма жамоамиз учун жорий йил ҳисобидан илк халқаро мусобақа бўлади. Яқиндагина тожикистонлик тенгқурларимизга қарши Хўжандда 2 та ўртоқлик ўйини ташкил этган эдик. Ушбу ўйинлар биз учун анча фойдали бўлганини таъкидлай оламан. Ўша ўйинлар билан солиштирганда ҳозирда таркибимизда 6-7 та ўзгариш мавжуд. Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати юқори даражада ўтишига аминман. Барча рақиблар муносиб даражада. Ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирлик олиб боришга уринамиз. Биринчи рақибимиз – Тожикистон терма жамоаси бўлади. Учрашув қийин бўлиши тайин, лекин биз фақат ғалаба учун ҳаракат қиламиз, - деди мутахассис.


Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика