RU

Последние новости

20:10Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  7 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  2 19:50Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  192 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  4 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  3 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  21 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  18 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4

Айбек Нурбоев: "Арал"нинг мақсади - маҳаллий иқтидорли футболчилардан рақобатбардош жамоа тузиш" Новости

Айбек Нурбоев: "Арал"нинг мақсади - маҳаллий иқтидорли футболчилардан рақобатбардош жамоа тузиш"

Хабарингиз бор, жорий мавсумдан Нукуснинг "Арал" клуби Биринчи лига мусобақаларида иштирок этмоқда.

Нукусликлар бугун Олтиариқнинг "Дўстлик" клуби билан чемпионатдаги навбатдаги тур учрашувини ўтказиш учун Фарғонага етиб келишди. Сайтимиз мухбири имкониятдан фойдаланиб жамоа мураббийлар штаби вакили Айбек Нурбоев билан интервью ташкиллади.


"Дўстлик-Олтиариқ"га қарши ўйин ҳақида

- "Арал" жамоаси бош мураббийи бизнинг  футболимиз фахрийси Неъматилло Қуттибоев саналади. Ҳозирда у киши соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли Фарғонага кела олмади. Бориб ўйин бўлиб ўтадиган стадион билан танишдик, учрашув олдидан машғулот ўтказдик. "Дўстлик-Олтиариқ" яхши шаклланган жамоа, таркибида кучли футболчилар жам бўлган. Осон ўйин бўлмайди, лекин биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мухлислар қизиқарли ва томошабоп футбол кўришларига ҳеч шубҳа йўқ.

Жамоа мақсадлари

"Арал"нинг мақсади - маҳаллий иқтидорли футболчилардан иборат рақобатбардош жамоа тузиш. Ҳозирда асосан ёш футболчиларга эътибор қаратаяпмиз. 

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби 

Айтиб ўтганимдек, жамоамиз бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев. У кишига ёрдамчи мураббий сифатида ўзим кўмаклашиб келмоқдаман. "Насаф"да ва бошқа номдор клублардаги ёрқин ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш бўлган собиқ футболчи Азамат Алланиязов клуб директори лавозимида иш олиб бормоқда. Клуб матбуот хизмати ва бошқа ташкилий ишлар бўйича таниқли мутахассис Айбек Акназаров фаолият олиб боради. Жамоамиз маҳаллий бюджетдан молиялаштирилади.

Жамоа таркиби ҳақида

Жамоамизда асосан ўтган йилги мавсумда 2-лигада тўп тепган ёшлар ўйнаб келади. Кўпчилик футболчиларимизда ҳозир Биринчи лига тажрибаси ҳам йўқ. Шундай бўлса-да, улар учрашувларда ҳар томонлама ўзларини кўрсатиб келмоқдалар. Таркибимизда таниқли ва тажрибали футболчилар ҳам бор. Масалан Дамир Низанов, Шамсиддин Сагдуллаев, Беҳруз Зайнитдиновларни кўрсатиш мумкин. Жамоамизда ўртача ёш 21-22 ёш ҳисобланади.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика