RU

Последние новости

00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  0 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  0 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  2 23:15АПЛ. "Вест Хэм" - "Челси". Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  3 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  52 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  250 20:10Бу йил Супелигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект жавоб берди  20 19:51"Реал" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисига кўз тикди  6 19:22"Эвертон" "Манчестер Сити" ҳимоячисига даъвогар  0

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади Новости

Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади

Иккинчи бор ташкил этилаётган Ахбор Имомхўжаев хотира турнирида 10 та жамоа иштирок этади.

Сир эмаски, “Пахтакор” жамоасининг ташкил этилиши ва шу номдаги стадион ишга туширилишида Ахбор ота бевосита иштирок этган шахслардан биридир. Катта авлод бу инсонни “Пахтакор” билан бирга ёд олади. Шундан келиб чиқиб, ўз вақтида “Пахтакор” шарафини ҳимоя қилган машҳур фахрий футболчилар мусобақада иштирок этади.

Шунингдек, қаҳрамонимиз Ўзбекистон футбол ассоциациясида узоқ йиллар меҳнат қилган. Чемпионат ўйинларида комиссар сифатида фаолият олиб борган. Аввал ҳакамлик, кейин эса ҳакам назоратчиси сифатида мамлакат футболи ривожига улкан ҳисса қўшган. Бунинг ҳурмати мусобақанинг амалдаги чемпиони ЎФА Равшан Эрматов бошчилигида турнирда қатнашади. Шунингдек, яқин ўтмишда рефери сифатида фаолият олиб бориб, эндиликда назоратчи сифатида ишлаётган шахслардан иборат ЎзФҲМ жамоаси ва ЎзПФЛ жамоаси ғолиблик учун кураш олиб боради.

Хотира турнирида футбол шарҳловчиларидан тузилган юлдузли жамоа ҳамда асосини спорт журналистлари ташкил этадиган жамоа ҳам иштирок этади. Championat.asia ва Kun.uz каби нашрлар ҳам чемпионлик учун беллашади.

Сир эмаски, Ахбор Имомхўжаев умрининг сўнгги йилларини “Тонг” фахрийлар жамоасида билан бирга ўтказди. Айнан шу жамоа ҳам мусобақага таклиф этилган. Мусобақанинг сўнгги жамоаси эса қаҳрамонимизнинг оила-аъзолари, ўғил ҳамда набираларидан ташкил топган “Сулола” жамоасидир. Бу жамоа бир йил муқаддам финал учрашувида ЎФА билан тўқнаш келиб, якунда мусобақани 2-ўринда якунлаганди.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика