RU

Последние новости

19:00Суперлига. "Динамо" – "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  2 18:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" (матнли трансляция)  67 18:34ФИФА пенальти қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда  1 18:26Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" (матнли трансляция)  1 17:24Вольтемаде: "Бирор нарса қилиб, кейин "кечирасиз" дейиш футболнинг бир қисми эмас. Менга адолатли кураш ёқади"  4 16:56Суперлига. 24-турда ишловчи ҳакамлар маълум   0 16:40Мутолаа учун. Самарадорлик бўйича Фалькао ва Жирудан қолишмаган ҳужумчи фаолиятини якунлади  0 16:20Про лига. 16-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  0 15:51Руни: "Бу "Манчестер Юнайтед" эмас. Мен бу футбол клубини танимаяпман"  4 15:25МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 Беларусга ютқазди  4 15:05Биласизми? "Насаф" ўз уйида шу пайтгача Саудия Арабистони клуби билан икки марта ўйнаган  2 14:43"Навбаҳор" футболчиси шартномани бир тарафлама бекор қилди. Клуб бир неча ойлик иш ҳақи бўйича қарздор  15 14:22Калмурза: "Реал"га қарши бутун мамлакат учун ўйнаймиз"  4 13:55"Бунёдкор" "Қўқон-1912" билан муроса кўчасини танлаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   10

Австралия U-23 бош мураббийи: "Миллий жамоамизнинг ЖЧга чиққани бизга мотивация беради" Новости

Австралия U-23 бош мураббийи: "Миллий жамоамизнинг ЖЧга чиққани бизга мотивация беради"

Эртага U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Австралия - Саудия Арабистони учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Австралия бош муррабийи Тревор Морган ва футболчи Ремми Нажарин иштрок этишди.


- Эртанги ўйин олдидан фикрларингиз...

- Эртанги ўйин бизнинг футболчиларимизга ўзини кўрсатиши учун жуда ҳам ажойиб имконият. Ўйинни сабрсизлик билан кутяпман, менга қўйиб беришса-ю, бугун ўйнасак...

- Авваламбор, миллий жамоангиз ЖЧга йулланма олгани билан табриклайман. Миллий жамоангизни мундиалга йўлланма олиши U-23 жамоангизга эртанги ўйинга руҳий тарафдан қанчалик устунлик беради?

- Раҳмат. Албатта биз миллий жамоамизни ЖЧда кўришдан жуда хурсандмиз ва бу биз учун аниқ мотивация бўла олади. Аммо, биз эртанги ўйинда фикримизни жамлаган ҳолда ғалаба қозонишимиз шарт.

- Эртанги рақибингиз бўлмиш Саудия Арабистони турнир доирасида умуман гол ўтказмади ва сиз уларни қандай тарзда тўхтатмоқчисиз?

- Ўз режам бор, аммо буни сизга айта олмайман. Уларни тўхтатишни бир йўли гол уришимиз кераклигидадир. Биз ҳам фақат битта гол ўтказиб юборганмиз ва ўйлайманки, бу деярли бир хил нарса.

- Эртага сизнинг жамоангиз Саудия Арабистони билан учрашади ва ўша куни Ўзбекистон Япония билан ўйнайди. Бу тўқнашувда ким ғалаба қозонади деб ўйлайсиз?

- Ўйлашимча, натижани олдиндан айта олиш иложсиз, аммо чорак финалга эътибор берсангиз, Ўзбекистон Ироққа қарши характер кўрсатди, Японияда эса ўйин сифати топ даражада. Ўйлайманки, эртага жуда қизиқ учрашувлар бўлади.

- Саудия Арабистони таркибидаги қайси футболчи энг хавфли деб ўйлайсиз?

- Рақибимиз таркибида жуда кўп истеъдодли уйинчилар бор, аммо мен эртанги асосий таркибни билмайман, — деди Тревор Морган.


- Футболчи Ремми Нажариннинг фикрлари...

- Жуда ҳам ҳаяжондамиз, ўйлашимча эртага ажойиб ўйин гувоҳи бўласиз, — дея қўшимча қилди Ремми Нажарин.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика