RU

Последние новости

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  8 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Австралия терма жамоаси бош мураббийи: "Рақиблар ҳақида эмас, кўпроқ ўзимизга эътибор қаратишимиз керак" Новости

Австралия терма жамоаси бош мураббийи: "Рақиблар ҳақида эмас, кўпроқ ўзимизга эътибор қаратишимиз керак"

Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ва футболчи Жэксон Ирвин Ҳиндистонга қарши учрашувдан олдин ташкил этилган расмий матбуот анжуманида иштирок этишди.

- Жаноб бош мураббий, мусобақа ҳақида қисқача фикрларингиз.

- Шу кунлар келди, биз Осиё кубогига узоқ вақт тайёргарлик кўрдик. Қатар катта мусобақалар ўтказиш учун ажойиб мамлакат. Бир йил аввал шу ерда жаҳон чемпионати бўлиб ўтганди. Биз ушбу мусобақага тайёрмиз.

 Жэксон Ирвин

- Жэксон эртанги учрашув ва турнир ҳақида фикрларинг билан бўлишсанг

- Осиё кубогида иштирок этиш ҳар доим ёқимли. Ушбу мусобақага узоқ вақт тайёрландик. Мундиалдан сўнг Осиё кубоги ҳақида ўйлашни бошлаган эдик. Қатарни яхши биламиз ва ушбу мамлакат катта турнирлар ўтказиш бўйича катта тажрибага эга.

Грэм Арнольд

- Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?

- Эртанги учрашувимиз Ҳиндистонга қарши кечади. Барча футболчилар мусобақага тайёр. Биз кўпроқ ўзимизга эътибор беришимиз керак, ҳали рақиблар ҳақида кўп ўйлаймиз ва уларни таҳлил қиламиз.

 

- Жаноб мураббий, Австралия ушбу мусобақада ғолиб бўлишига ишонасизми? Терма жамоанинг чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биз бу ерга мақсад билан келганмиз. Албатта биз ўз мақсадимиз учун ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз чемпионлик ва барча терма жамоа аъзолари ушбу мақсадга эришиш учун борини беришади. Қатар ҳам бизга бегона давлат эмас. Қатар биз учун қулай мамлакат, ушбу шаҳарда ўзимизни уйдагидек ҳис этамиз.

- Дарвозабонимиз Мэтью Раяннинг жароҳати бор эди. У эртанги ўйинда майдонга туша оладими?

- Ҳа, эртанги учрашувга барча футболчилар тайёр, шунингдек Мэтью Раян ҳам. Терма жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар ҳам етарлича, бизда иқтидорли ёш футболчилар ҳам бор.

Жэксон Ирвин

- Ҳиндистон терма жамоасидаги қайси футболчига кўпроқ эътибор бермоқдасизлар? Қайси футболчи Австралияга кўпроқ муаммо туғдириши мумкин.

- Ҳиндистон терма жамоасининг техникаси яхши деб айта оламан, аммо қайсидир футболчини белгилаб эта олмайман. Биз 11 кишига қарши ўйнаймиз, бир футболчига қарши эмас.

Грэм Арнольд

- Австралия терма жамоаси мусобақани Ҳиндистонга қарши учрашув билан бошлаши сизнинг жамоангизга устунлик берадими? Сабаби Австралия терма жамоаси Ҳиндистондан анча устун?

- Гуруҳимиздаги жамоалар билан танишман ва айта оламанки барча жамоаларга қарши ўйинлар осон кечмайди. Эртага Ҳиндистонга қарши учрашув бизни кутиб турибди ва биз бўлажак баҳсга тайёрмиз.

- Ҳимоявий футбол тарафдори эканлигингизни биламиз, сиз ушбу турнирда ҳам ўз фалсафангизга содиқ қоласизми?

- Ҳа, тартибли ҳимоя мусобақаларни ютади. Биз агар гол ўтказмасак, ғалаба қозониш учун бита гол урсак бўлгани ҳолос.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика