RU

Последние новости

20:28Суперлига. "Насаф" - "Бухоро" 5:0 (матнли трансляция)  35 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  17 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  11 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  18 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  4

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинга яхши тайёргарлик кўрган экан" Новости

Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистон терма жамоаси ўйинга яхши тайёргарлик кўрган экан"

Париж-2024 Олимпиадасига саралаш доирасида ўтказилган Ўзбекистон - Австралия (0:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Австралия аёллар терма жамоаси бош мураббийи Тони Густавссон ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Мэрри Фавлер иштирок этишди.

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи навбатда Ўзбекистон терма жамоасига раҳмат айтаман. Терма жамоангиз бугун муносиб ўйин намойиш этди. Айниқса жамоангиз жуда яхши ҳимояланди. Менинг фикримча бугунги учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди, бироқ ўзимиз яратган вазиятлардан унумли фойдалана олмадик.

- Бугунги ўйинга етиб келиш учун узоқ масофа босиб ўтдингизлар. Австралияда бўлиб ўтадиган ўйинда бугун майдонда ҳаракат қилган футболчиларга дам берасизми? Сабаби уларнинг жисмоний ҳолати бўйича муаммолар бўлиши мумкин.

- Яхши савол. Узоқ масофа ҳар доим қийинчиликлар туғдиради, аммо бизнинг кўпгина футболчиларимиз Европада ўйнашади. Австралияда бўлиб ўтадиган ўйинда мухлислар стадионни тўлдиришади ва бизни қўллаб қувватлаш туришига ишонаман.

- Икки учрашувдан иборат тўқнашувларда иштирок этиш қанчалик қийин?

- Бундай ўйинларда тажриба кўп нарсани ҳал қилади. Бугунги баҳсда биз дарвозамиздан гол ўтказмадик ва ушбу жиҳат бизга катта устунлик беради. Жавоб учрашувида ҳам ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.

Мэрри Фавлер

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикларингиз?

- Ўзбекистон терма жамоаси бугунги учрашувга яхши тайёргарлик кўрган экан. Биринчи таймда гол ура олмадик ва шу сабабли бироз босим бор эди, аммо иккинчи бўлимда вазиятни тўғирлай олдик ва ғалаба қозондик.

- Бугун қорли об-ҳавода ўйнаш қанчалик қийин бўлди?

- Биз ушбу шароитга кўникишга ҳаракат қилдик. Европа ва Австралияда асосан иссиқ ҳаво бўлади ва қорли об-ҳавода ўйнаш бироз ноодатий ҳолат.



Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика