RU

Последние новости

13:25Бир ўйин тарихи. 2006 йилга қайтамиз. "Ал Ҳилол"нинг Қаршига биринчи ташрифи қандай якун топган?   0 13:24Амир Тўрақулов: "Ишонч, умид, муҳаббат" ибораси жамоамиз шиорига айланган"  0 12:55"Реал" афсонавий дарвозабон вафот этганини эълон қилди  0 12:28"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 12:00Футзал бўйича Олий лига. БМБ 10 та гол урди, ОКМК ва "Локомотив"да ишончли ғалаба  0 11:25"Қайрат" ва "Реал" ўртасидаги тарихий тўқнашувнинг бош ҳаками маълум  7 10:43Италия терма жамоаси собиқ устози "Ал Иттиҳод" бош мураббийи бўлиши мумкин  0 10:15"Реал" сардори бир ойга сафдан чиқди  6 09:41"Манчестер Сити" етакчиси EЧЛнинг 2-турида тушмаслиги мумкин  5 09:08ОЧЛ 2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашуви чипталарининг нархи маълум  4 08:40Sofascore. Шомуродов шериклари орасида энг яхшиси  2 08:13Суперлига. Бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтади  3 07:44Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Ҳилол"ни меҳмон қилади  16 05:55Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор" 2:2   0 01:58А Серия. "Рома" "Верона"ни, "Милан" эса "Наполи"ни мағлуб этди  18

"Атлетико" Жерар Морено билан шартнома имзолаш вариантини ўрганмоқда Новости

"Атлетико" Жерар Морено билан шартнома имзолаш вариантини ўрганмоқда

Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансфер ойнасида "Вильярреал" ҳужумчиси Жерар Моренони ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Диего Симеоне ўтган уик-эндда "Гранада" дарвозасига 3та тўп киритган футболчи билан эҳтимолий шартнома имзолаш имкониятларини ўрганиш бўйича клуб спорт директори Андреа Бертега кўрсатма берди. "Эл Чоло" уни Луис Суарес билан жуфтлик сифатида ўйнатмоқчи.

Суареснинг шартномасида унинг ёзда клубдан эркин агент мақомида кетиши мумкинлиги борасида банд бор. Жамоага қишда келган ва ижара шартномасида 33,5 миллион евролик харид қилиш ҳуқуқи бор ҳужумчи Мусса Дембеле эса яқинда машғулотлрда ҳушини йўқотди.

"Атлетико" "Ювентус"да ижара асосида ўйнаётган Альваро Моратани ҳам ҳисобдан чиқармаган.

Жерар Моренонинг трансферини амалга оширишдаги энг муаммоли жиҳати - бу унинг товон пули - 100 миллион евро.

Моренонинг "сариқ сувости кемаси" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчи жорий мавсум "Вильярреал" либосида 32та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 8та ассист қайд этди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика