RU

Последние новости

03:00ЕЧЛ. "Ливерпуль" "Энфилд"да "Реал Мадрид"ни ожиз қолдирди. Мбаппе муҳим паллада пенальтидан гол ура олмади  141 02:55ЕЧЛ. "Ювентус" ва "Астон Вилла" дуранг ўйнашди. "Боруссия Д"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  6 02:14Руд ван Нистелрой шу ҳафтанинг ўзида АПЛ клубида иш бошлайди!  0 00:50ОЧЛ-2. "Насаф" ўз уйида Қувайт клубига мағлуб бўлди, Комилов иккинчи голда қўпол хатога йўл қўйди  2 00:03"Бавария" Носир Ал Ҳелайфидан узр сўради  1 23:30ОЧЛ 2. "Шабаб Ал Аҳли" 0:2 ҳисобида орта бора туриб, якунда супер камбэк қайд этди. "Насаф" расман гуруҳда қолиб кетди  13 22:59Жамшид Искандеров "Навбаҳор"ни тарк этди(ми?)  14 22:37Рўзиқул Бердиев: "Мавсумнинг қайсидир қисмида 12 та мағлубиятсиз серия қайд этаётгандик, ҳозир эса кетма-кет тўртта мағлубият. Жуда ҳунук ҳолат"  48 21:51Тони Кроос "Golden boy" тақдимотида йил ўйинчиси мукофотига лойиқ кўрилди  4 21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  10 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  316 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  2 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  7 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2

Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди" Новости

Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Олимпик-Mobiuz" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда жамоамизда озроқ чарчоқ аломатлари кўринди. Биласизлар, дастлаб водийда, кейин Нукусда ўйинларимизни ўтказиб қайтгандик. Иккинчи бўлимда йигитларда тезкорлик ошди, қарши ҳужумлардан йигитлар унумли фойдаланишди. Тезкор ташкил этилган ҳужумда киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб айтсак тўғри бўладими?

- Биринчи бўлимда ҳужум ташкил этишда қийналдик. Захирадан қўшилган футболчилар чиндан ҳам ўйинни кучайтиришди. Айтайлик, Бабатунде майдонга тушганидан сўнг кўп вақт ўтмай гол урди.

- Миллий терма жамоасида ҳам, олимпия терма жамоасида ҳам 11 метрлик нуқтадан гол ура олмаслик ҳолатлари кузатилаяпти. Бугун ҳам Хумоюн Муртозаев пенальтини голга айлантира олмади. Ўзи жамоа таркибига пенальтиларга масъул бўлганлар кимлар? Улар машғулотларда бу борада ишлайдими?

- Бу нарса кўпроқ футболчилардаги ўйин ҳиссиёти билан боғлиқ. Ҳисоб ҳам таъсир қилади. Масъулиятни олиш осон эмас. Олдими, демак имкониятдан фойдаланиш керак. 

- Биринчи бўлимда жамоада чарчоқ кўринди. Иккинчи бўлимда мураббийнинг чизгилар иш бердими?

- Бабатунде захирадан қўшилиб ўйинни кучайтирди. Бу фақат шу билан боғлиқ эмас. Йигитлар биринчи бўлим давомида ўзларини тиклаб олишди. Иккинчи бўлимда тезлик қўша олишимизга ишонгандим.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика