RU

Последние новости

14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  0 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  1 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  3 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  0 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  1 12:18ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда  25 11:52IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин  3 11:18Роналду Луис Диасни "Ал Насср"да кўришни истамоқда — клуб 100 миллион евро беришга тайёр  0 10:46"Like Сup" қайтди. 3 та тўқнашувда 29 та гол урилган учрашувлардан галерея  4 10:19ОКМК назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда енгди  0 09:52Валижон Раҳимов: "Нима учун ўзимни кўрсата олмаганимни ҳалигача тушуниб етмадим"  4 09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  8 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  3 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  3 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0

Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди" Новости

Асрор Алиқулов: "Стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Нефтчи" (1:4) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинга киришиб кетишда қийинчликларга дуч келдик. Тезкор гол ва стандарт вазиятлар бизга қимматга тушди. Ҳисоб 2:1 бўлиб турганида, бизга нисбатан қўполлик бормиди, ҳакам бунга эътибор қаратмади. Умуман олганда, "Нефтчи" бугун яхшироқдек кўринди. Даражалар ўртасидаги фарқ сезилиб қолди. Ҳаракат қилдик, кучимиз етмади.

- Иккинчи бўлимда дарвозабон алмаштирилди. "Нефтчи"нинг иккинчи голида жамоангиз посбонини қанчалик айблаган бўлардингиз?

- Бурчакдан гол уришади, сизнинг дарвозабонингиз учун бу қийин бўлмаслиги керак. Биринчи голда ҳам дарвозабонда ишончсизлик сезилди. Биз шу боис дарвозабонни алмаштирдик. 

- Биринчи ва иккинчи гол жамоа руҳиятига таъсир қилди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Буни футболда тезкор гол дейишади. Биз "Андижон"да ҳам биринчи бўлиб гол ўтказгандик. Қўпол хато бўлди, таркибда ротацияларни амалга ошираяпмиз. Бизга ҳимояда ҳам етакчи етишмади.

- “Андижон"даги ўйин даражасини бугун "Машъал"да кўрмадик. Бу жисмоний тайёргарлик сабабми?

- Йўқ, буни жисмоний ҳолат демаган бўлардим. Биз ҳаракат қилдик, йигитлар борларини беришди. Бироқ, футболда даражанинг ўрни ҳам алоҳида аҳамият касб этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика