"Арсенал" 18 ёшли футболчиси билан шартномани узайтириши кутилмоқда
22 мар 01:55
Новости
"Арсенал" 18 ёшли футболчиси билан шартномани узайтириши кутилмоқда
"Арсенал" тез орада Итан Нванери билан шартномани узайтиради.
"Mail Sport" маълумотига кўра, шартнома 5 йилга мўлжалланади. 18 ёшли футболчи ушбу мавсумда АПЛнинг 19 ўйинида қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.
Нванери ўтган йили фаолиятидаги илк профессионал шартномасини "Арсенал" билан тузган ва ўшанда 17 ёшда эди. Англияда профессионал шартнома тузиш учун бу энг минимал ёш ҳисобланади. Ўшанда шартнома муддати 3 йил қилиб белгиланганди.
Нванери ўтган ойда "Арсенал"нинг энг яхши футболчиси бўлди. У Габриэль Магальяэс, Микель Мерино ва Юрриен Тимберлар номзоди қўйилган сўровномада 54 фоиз овоз тўплади.
Похожие новости
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" сўнгги дақиқаларда тўп ўтказиб, ўз майдонида "Ал Ваҳда"га ютқазди
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Элит ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Кучимиз борича рақибга қаршилик кўрсатдик"
Суперлига. Шиддатли кечган Пойтахт дербисида "Пахтакор" "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Комментарии