RU

Последние новости

09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  2 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  0 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1 08:08МЮ раҳбарлари тен Хаг борасида бир қарорга кела олишмади  8 07:33Салоҳ ва де Брюйне келаси мавсум жамоадош бўлишлари мумкин  1 02:09Мутолаа учун. Шомуродов ўйнаётган "Рома" очко йўқотди: А Сериянинг 7-тур якунлари  1 00:45Италия Суперкубоги Саудия Арабистонида ўтказилади. Тақвим маълум  2 00:15Уэйн Руни Англия терма жамоасининг энг яхши ўйинчиси кимлигини айтди  7 23:28Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Элдор Шомуродов билан кичик интервью  1 22:46Андрес Иньеста 2010 йилги "Олтин тўп" ҳақида гапирди  19 22:05Ҳарри Магуайр бир неча ҳафтага сафдан чиқди  0 21:29Серхио Агуэро "Барселона"ни судга берди  10 21:03Асрор Алиқулов: "Қўқон-1912"га қарши дуранг унчалик ҳам ёмон натижа эмас"  1 20:38Шомуродов, Ўрунов, Юсупов, Файзуллаев ва Ҳусанов ҳам машғулотларга киришди ГАЛЕРЕЯ  33 20:11Мбаппе – "Реал"нинг сентябрдаги энг яхши футболчиси  3

"Арилар" "аристократлар"ни "чақиб" оладими, "Сити" бу сафар кимга голлар ёмғири ёғдиради? АПЛ превьюси Новости

"Арилар" "аристократлар"ни "чақиб" оладими, "Сити" бу сафар кимга голлар ёмғири ёғдиради? АПЛ превьюси

Теги :  ПревьюАПЛ
Кеча тунда Англияда миллий чемпионат ўйинларининг 9-турига старт берилди.

Турнинг дастлабки баҳсида "Вест Хэм" ўз майдонида "Брайтон"дан 0:3 ҳисобида енгилди. Бугун эса АПЛда еттита ўйин ўтказилади. Қуйида ана шу учрашувларга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 9-тур

"Челси" – "Уотфорд"

21.10.2017, 16:30

"Стэмфорд Бридж"

Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир)

Англиянинг амалдаги чемпионлари кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозона олмасликлари мумкин. АПЛ охирги турида ўша кунгача битта ҳам гол урмаган "Кристал Пэлас"га сафарда ютқазиб қўйган Конте шогирдлари ҳафта ўртасида ЕЧЛ доирасида "Рома" билан дуранг (3:3) ўйнашди. "Аристократлар" жорий мавсум ўйинларни бир хил темпда ўтказа олишмаяпти.

"Уотфорд" эса 3 турдан бери мағлуб бўлмаяпти ва ана шу беллашувларда 7 очко жамғарди. Чемпионатнинг сўнгги турида "асаларилар" "Арсенал"ни 2:1 ҳисобида енгишди ва турнир жадвалида 4-ўринга жойлашишди. Айни пайтда "Уотфорд" жадвалда "Челси"дан тепади. Марку Силва ажойиб жамоа йиға олганини кўрсатмоқда.



"Хаддерсфилд" – "Манчестер Юнайтед"

21.10.2017, 19:00

"Гэлфарм"

Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон)

"Хаддерсфилд" чемпионатни супер старт билан бошлаган эди. Лекин, кейинчалик жамоа ўз жойига қайта бошлади. Яъни, дебютант 7 ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаяпти.

"Манчестер Юнайтед" ўтган турда "Ливерпуль" билан сафарда 0:0 ҳисобини қайд этди, ўйин жиҳатидан манкунианликлар ҳимоявий услубни қўллашди. Энди мухлислар улардан ҳужумкор футбол кутишади, Моуриньо буни яхши тушунади ва "қизил иблислар"ни ҳужумкор тактика асосида тайёрлашини кутиш мумкин. Ҳамшаҳарлари билан тўплар орасидаги фарқни камайтириш учун ҳам МЮ кўпроқ гол уришга уриниши мумкин.



"Суонси" – "Лестер"

21.10.2017, 19:00

"Либерти стэдиум"

Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд)

"Суонси" ўтган тур ўз майдонида "Хаддерсфилд"ни мағлуб этди (2:0) ва уйдаги учта мағлубиятдан кейин илк очколарини қўлга киритди. Бу ғалаба "оққушлар"га қўшимча куч бағишлаши мумкин.

Шекспирсиз қолган "Лестер"ни бугун ким майдонга бошлаб тушиши номаълум. Айни пайтда жамоани Крэйг Шекспирнинг ёрдамчиси Майкл Апплетон шуғуллантирмоқда ва айнан у майдонда ҳам "бошқарувчи" вазифасини ўтаб турса керак.



"Сток Сити" – "Борнмут"

21.10.2017, 19:00

"Британниа"

Бош ҳакам: Ли Проберт (Уилтшир)

"Сток Сити" жорий мавсум "Арсенал"ни мағлуб этишга ва МЮ билан дуранг ўйнашга улгурди. Кучли жамоалар билан яхши ўйнаётган Марк Хьюз шогирдлари қолган клублар билан муаммога дуч келишмоқда.

"Борнмут" ҳозиргача сафарда очко жамғаргани йўқ. Жамоада ҳимоя ва ҳужум анча бўш ҳаракат қилмоқда. "Борнмут" иштирокидаги ягона эсда қоларли беллашув "Манчестер Сити"га қарши 2-тури ўйини бўлиб турибди. Ўшанда Гвардиола шогирдлари асосий вақтга қўшиб берилган сўнгги дақиқада Рахим Стерлинг киритган гол эвазига бир амаллаб ғалаба қозонишган эди.



"Ньюкасл" – "Кристал Пэлас"

21.10.2017, 19:00

"Сент-Жеймс Парк"

Бош ҳакам: Стюарт Атвелл (Нунатон)

АПЛга қайтган "Ньюкасл" охирги 6та ўйиндан фақат биттасини ютқазди. Ўтган турда улар "Саутгемптон" билан дуранг ўйнашди. Шу ҳафтада клуб сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар чиқди. Бу нарса жамоа ўйинига қанчалик таъсир қилишини бугун билиб оламиз.

Премьер-лигада очко олиш у ёқда турсин, ҳатто гол ура олмай келаётган "Кристал Пэлас" ўтган турда гол ҳам урди, очко ҳам олди. Олганда ҳам мамлакатнинг амалдаги чемпионини мағлуб этган ҳолда. Рой Хожсон жамоаси ўзига келдими ёки ўша ғалаба битта ўйинлик эйфория самарасими, буни бугун гувоҳи бўламиз.



"Манчестер Сити" – "Бернли"

21.10.2017, 19:00

"Этихад стэдиум"

Бош ҳакам: Роджер Ист (Уилтшир)

Сўнгги пайтларда йўлидан чиққан жамоага голлар ёмғирини ёғдираётган "Манчестер Сити"ни бу сафарги ўлжаси "Бернли" бўладими? Ёки бу йил сафарда жуда яхши натижалар қайд этаётган Шон Дайч шогирдлари "Сити"ни тўхтатиб қола олишадими? Гвардиола жамоаси бу қарама-қаршиликда яққол фаворит, лекин "Бернли" ҳам осон таслим бўлмаса керак. Гол уришдан тўхтамаётган "шаҳарликлар"ни кимдир бир кун тўхтатади. Балки, ўша "қаҳрамон" "Бернли" бўлар.

Мавсумни ёмон бошламаган меҳмонлардан бугун кўпчилик жуда кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кутмоқда.



"Саутгемптон" – "Вест Бромвич"

21.10.2017, 21:30

"Сент-Мэрис"

Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир)

"Саутгемптон" ҳозир яхши формада эмас, улар сўнгги 3 ўйинда бор йўғи 1 очко тўплашди. Турнир жадвалидаги 11-ўрин улар учун мосдек, лекин жамоа таркибига назар солсак улар кўпроғига эришишлари мумкинлигини тахмин қилса бўлади.

"Вест Бромвич"нинг чемпионатдаги ғалабасиз серияси 7 ўйинга етди. Мана шундай омадсиз серияга қарамай жамоа 10 очко билан турнир жадвалида 10-поғонада бормоқда.



Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика