RU

Последние новости

02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  0 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  185 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  15 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  9 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3

Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик" Новости

Аргентина бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик"

Ўзбекистон - Аргентина (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейин Аргентина терма бош мураббийи Матиас Люсьюкс ўз фикрларини билдириб ўтди.





"Бугун биз кутгандек оғир ўйин бўлди. Ўзбекистон кучли терма жамоа эканини билардик. Кутганимдек тенг ўйин бўлди. Биз фақатгина биринчи таймда яратган вазиятдан унумли фойдаланганимиз туфайли ғалабага эришдик. Ўйлайманки эртага ҳам худди шундай юқори темпдаги баҳс бўлади", - дейди Матиас Люсьюкс.

- Осиё жамоасига қарши ўйнаш қийин бўлмадими?

- Албатта Осиё терма жамоасига қарши баҳс ўзига хос қийинчилик туғдирди. Буни натижа ҳам айтиб турибди, 0:1 - қалтис ҳисоб. Лекин бугунги баҳснинг фойдали томони бу бизни янада ўсишга ва кейинги ўйинларда янада кучлироқ бўлишга замин яратади. Эртанги баҳсда бугунгидан кучлироқ ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликларни санаб бера оласизми?

- Ўзбекистон терма жамоасида кўп камчилиги бор деб айта олмайман. Чунки буни ўйин ҳам айтиб турибди. Биринчи таймда рақибда кўплаб яхши вазиятлар бўлди, бирга-бир вазиятга ҳам чиқишди, бундан фойдалана олишмади. Футзал бутун дунёда ривожланмоқда, барча терма жамоалар футзал ўйнашни ўрганиб олишган.


Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика