RU

Последние новости

15:07"Ливерпуль" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  0 14:40"Арсенал" "Лейпциг" ҳужумчисини сотиб олиш режасидан воз кечмаган  0 14:14Хавига МЮда ишлаш варианти таклиф этилмоқда  6 13:49"Байер" ярим ҳимоячиси "Бавария"га ўтмоқчи  0 13:21Амир Ғаленои: "Биз дастлабки икки учрашувда гол ўтказиб юбормаган ягона жамоамиз. Эрон – дунёдаги энг яхши мамлакат"  11 12:55Германия дарвозабони терма жамоага чақирувдан бош тортди  0 12:25Клопп футболга қайтмоқда!  3 11:53Жалолиддин Машарипов: "Эроннинг кучсиз томонлари ҳақида эронлик журналистлар олдида гапиришим тўғри эмас"  5 11:42Владо Радманович: "Катанец билан ўйин давомида доимий алоқада бўламиз"  13 11:20Ўзбекистон Эронга қарши қандай либосда ўйнаши маълум  3 10:55"Ливерпуль" ёзда Салоҳнинг ўрнига бошқа бир мисрлик футболчи билан шартнома тузмоқчи  1 10:26"Манчестер Сити"нинг "устуни" ёзда жамоани тарк этади  0 09:52Ислом Маматказин: “Ўйинни ўзида ютиб кетишимизга ишонгандик. Қандайдир ўзгача руҳият бор эди”  10 09:20Франческо Тотти ўзининг идеал футболчисини йиғди  5 08:43"Бавария" Мусиалани жамоада олиб қолиш учун ойлигини беш бараварга оширишга тайёр  1

АПЛ. "Тоттенхэм" – "Лестер" ва бошқа ўйинлар учун превью Новости

АПЛ. "Тоттенхэм" – "Лестер" ва бошқа ўйинлар учун превью

Теги :  Превью АПЛ
Англия чемпионати 14-турига оид муҳим маълумотлар билан танишинг.

Ўтган тур хусусида

Тушунарсиз натижалар паради давом этмоқда ва яна майдон эгаларига қийин бўлмоқда. 13-турда уларнинг ҳисобида атиги 3 та ғалаба мавжуд. Бу сафар ким кўпроқ ҳайрон қолдирганини айтиш қийин.

Ким чуқурроқ муваффақиятсизликка дуч келганини баҳолаш ҳам қийин – мавсумнинг асосий аутсайдерларидан бири "Вест Бромвич"ни мағлуб эта олмаган "Манчестер Сити"ми ёки "қайта тикланган" "Эвертон"га ўз уйида ютқазган "Лестер"ми?

Турда етарлича муросага келишди – бирданига беш учрашув дуранг билан тугади. Марказий учрашувда олтинчи дуранг кузатилиши мумкин эди. Шунга қарамай, ўтган ҳафта охирида инглиз футболининг асосий воқеаси амалдаги чемпион фойдасига якунланди.

Турнинг асосий интригалари

"Катта Сэм" қайтмоқда

Ҳафта ўрталарида мавсумнинг биринчи истеъфоси содир бўлди. "Манчестер Сити" билан дуранг Славен Билични қутқара олмади. Улар деярли бир зумда унинг ўрнига керакли кадрни топдилар. Бу Англия футболи мухлисларига яхши таниш Сэм Эллардайс бўлди. Ҳатто шундай таассурот пайдо бўлдики, улар хорватияликнинг ўрнига муддатидан олдин ўринбосар қидира бошлашган.

Чемпионат охиригача яна 25 та учрашув мавжуд ва вазиятни тўғрилаш учун ҳали вақт бор. "Вест Бромвич" 13 турда фақат бир марта ғалаба қозона олди. Улар "Астон Вилла" билан ўйиндан кейин "Boxing Day"да "Ливерпуль", "Лидс" ва "Арсенал" билан тўқнаш келишади.

"Вест Бромвич" раҳбариятининг барча умидлари Эллардайснинг тажрибасига қаратилган. У фаолияти давомида 8 та АПЛ клубини бошқаришга улгурган, юқори дивизионда 174 та ғалабага эга ва 6 марта "ой мураббийи"га айланган. "Катта Сэм" икки йил олдин "Эвертон"дан кетганди. Хўш, у яна "катта саҳна"да ўзини намоён эта оладими?

"Манчестер Сити" натижаларида барқарорлик пайдо бўладими?

Гвардиола ҳакамлар атрофида хоҳлаганча югуриб, импровизацияларни амалга ошириши мумкин, аммо ҳақиқат шуки, унинг жамоаси ғалабаларни катта қийинчилик билан қўлга киритмоқда. "Манчестер Сити" жорий чемпионатда фақат бир маротаба кетма-кет 2 та ўйинда ғалаба қозонди, холос. Бу яқинда "шаҳарликлар" "Бёрнли" ва "Фулхэм"ни мағлуб этганида кузатилди.

"Сити" кўплаб қийинчиликларга дуч келди. Биргина мисол – Габриэл Жезус. У Гвардиоланинг танқидидан қанчалик ҳимояланган бўлмасин, Агуэронинг давомчиси бўлишга ҳали тайёр эмас.

"Манчестер Сити"нинг ушбу мавсумдаги чемпионлик амбициялари қанчалик долзарблигини билмаймиз. Аммо биз "Ливерпуль" билан фарқ аллақачон саккиз очко эканлигини жуда яхши кўриб турибмиз. "Шаҳарликлар" захирасидаги ўйинни ҳисобга олган ҳолда ҳам – бу жуда кўп. Гвардиоланинг умиди Агуэронинг қайтиши ва юқори спорт формали де Брюйненинг қайтишига боғлиқ.

"Кристал Пэлас" яна бир етакчини ранжита оладими?

"Бургутлар" натижа билан порламайдилар ва одатдагидек, турнир жадвали ўрталарида юрадилар. Аммо вақти-вақти билан улар "+" белгиси билан ажаблантиришади. Масалан, улар "Тоттенхэм"дан очко олишди, бундан олдин "Олд Траффорд"да 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва "Лидс"ни тор-мор этишди (4:1).

Одатда "Ливерпуль" "Кристал Пэлас" сафарида ҳеч қандай муаммога дуч келмайди. Чемпионат лидерида бир муаммо бор – меҳмондаги 6 учрашувда фақат 1 та ғалаба, бу кам.

"Лондон дербиси" – турнинг яширин марказ учрашуви

Жадвалга қараб, "Тоттенхэм"нинг "Лестер" билан ўйини максимал даражада эътиборни тортишини тушунасиз, бироқ улар ёлғиз эмас! Лондонда "Челси" ва "Вест Хем" ўртасидаги яна бир интригага бой ўйин бўлиб ўтади.

Фрэнк Лэмпард сўнгги трансфер кампаниясида амалга оширилган трансферлардан ҳамон ҳайрон. Бу айниқса, ҳужумга тегишли. Йил охирига етиб келдик, лекин "Челси"нинг энг мақбул олдинги чизиқ вакиллари кимлар эканлигини айтиш осон эмас. Лэмпард ўйин давомида ҳам уларнинг позициялирини алмаштириб юбориш хусусиятига эга.

"Вест Хем" бу мавсумда кўпчиликни ажаблантиришга улгурди. Саккизинчи ўрин – "болғачилар" учун муносиб поғона.

"Кристал Пэлас" – "Ливерпуль" (19.12 17:30)

"Кристал Пэлас"нинг ҳужуми Кристиан Бентекенинг йўқлиги туфайли заифлашмоқда. Бельгиялик ва клуб ўртасидаги қарама-қаршилик, унинг фаолиятида иш юришмаётгани, ҳар доим алоҳида интрига.

Мезбонларга Хеннеси, Келли, Сако ва Фергюсон, меҳмонларга эса ван Дейк, Гомес, Шакири, Милнер, Алькантара ва Жота ёрдам бера олишмайди. Энг асосийси, Матип қайтиши кутилмоқда.

"Эвертон" – "Арсенал" (19.12 22:30)

"Эвертон" етакчиларсиз ўйнашни ва ғалаба қозонишни ўрганди. "Арсенал"га қарши ўйиндан олдин Хамес, Коулмэн ва Алланнинг иштироки сўроқ остида. Динь, Делф ва Гбамин ўйиндан ташқари ҳолатда. "Канонирлар"да ҳам етарлича йўқотишлар топилади – Артета Жака, Габриэл ва Партисиз қолган бўлса, Нелсон, Колашинац ва Мартинелли сўроқ остида.

Мавсумни ажойиб бошлаган "Эвертон" кейинчалик пастга шўнғиди, аммо эндиликда ўзига кела бошлади. "Арсенал"да катта муваффақиятсизлик кузатилмоқда – "тўпчилар" сўнгги тўққиз учрашувнинг фақат 1 тасида ғалаба қозонган, охирги тўрт учрашувнинг 3 тасида мағлуб бўлган.

"Тоттенхэм" – "Лестер" (20.12 19:15)

Брендан Рожерс учун умидсизлик. "Лестер"нинг ҳозирги устози ҳеч қачон Жозе Моуриньюни дуэлда мағлуб эта олмаган. Португалиялик 5 та ўйинда ғалаба қозонган ва 2 та дурангга эришган. Шунингдек, "тулкилар"нинг "Тоттенхэм" билан сафар учрашувлари ўзлари кутганидек чиқмайди. Сўнгги тўққиз ўйинда "шпорлар" фақат бир марта мағлуб бўлишган.

Жамоаларнинг сўнгги ўзаро баҳсида 31 та гол урилган, ўртача ҳар бир учрашувда – 4,4 та. Бошқа томондан, "Тоттенхэм" жорий мавсумда АПЛда энг кам гол ўтказганини унутмаслик лозим.

"Манчестер Юнайтед" – "Лидс" (20.12 21:30)

Бьелса ва Сульшер иштирокидаги яна бир қизиқарли тўқнашув. Аргентиналик бу гал ҳам ким жароҳат олгани ва ким ўйнашга тайёр эканлиги, умуман, жамоа ичидаги ҳолат ҳақида гапиришдан бош тортди.

Неманья Матич ишонч билан таъкидладики, МЮ чемпионлик учун рақобатлашишга қодир. "Манчестер "Юнайтед" ушбу мавсумда меҳмондаги "Ливерпуль" каби ўйнамоқда. Бевосита таркибда янги йўқотишлар йўқ – фақатгина Кавани шубҳа остида қолмоқда.

"Челси " – "Вест Хэм" (20.12 21:30)

Юмшоқ қилиб айтганда, "Челси" сўнгги учрашувларда ритмни бироз йўқотди. Икки мағлубият Лэмпард жамоасини еттинчи ўринга тушириб юборди.

Фрэнк Лэмпард ҳужумкор ўйинчиларни бир мақсад йўлида қанчалик тез бирлаштира олса, ғалаба ритми шунчалик тез қайтади. Шу маънода Зиешнинг қайтиши жуда мамнуният билан қабул қилинади.

"Челси"нинг рақиби ёқимсиз. "Вест Хэм" ҳеч кимга шунчаки очко ҳадя этмайди. "Тоттенхэм" билан бўлган дербида ҳам "болғачилар" 0:3 ни 3:3 га ўзгартира олишгани ёрқин мисол бўла олади.

Яна бир факт – "Челси" ўз майдонидаги сўнгги 12 учрашувнинг 11 тасида мағлубиятга учрамаган.

Шунингдек, ушбу турда қуйидаги баҳслар ўтказилади:

19.12 20:00 "Саутгемптон" – "Манчестер Сити"  

20.12 01:00 "Ньюкасл" – "Фулхэм"

20.12 17:00 "Брайтон" – "Шеффилд Юнайтед"

21.12 00:15 "Вест Бромвич" – "Астон Вилла"

21.12 22:30 "Бёрнли" – "Вулверхэмптон"


Шерзод Нурматов тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика