RU

Последние новости

00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  1 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  1 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  4 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  9 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  13 21:00"Барселона"да жароҳатланганлар сафига яна бир футболчи қўшилди  6

АПЛ. "Манчестер Сити" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни янчиб ўтиб кетди Новости

АПЛ. "Манчестер Сити" "Энфилд"да "Ливерпуль"ни янчиб ўтиб кетди

Англия чемпионати 23-туридан ўрин олган марказий учрашув матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ливерпуль" – "Манчестер Сити" 1:4

Гол: Гюндоган (49, 0:1), Салоҳ (63-пен, 1:1), Гюндоган (73, 1:2), Стерлинг (76, 1:3), Фоден (83, 1:4).

"Ливерпуль" – Алиссон, Фабиньо, Александер-Арнолд, Робертсон (Тсимикас, 86), Жонс (Милнер, 68), Тиаго Алькантара (Шакири, 68), Салах, Вейналдум, Мане, Хендерсон, Фирмино.

"Манчестер Сити" – Эдерсон, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Зинченко, Фоден, Гюндоган, Стерлинг, Родри, Марез (Габриэл Жезус, 72), Бернарду Силва.

Огоҳлантириш: Тиаго Алькантара (3), Рубен Диаш (62), Фабиньо (70).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" муҳим ўйинда, балки, чемпионликни яқинлаштирадиган учрашувда ғалабага эришди. "Ливерпуль"нинг бу ҳолатида йўлдан чиққан барча жамоа ютиб кетишда давом этмоқда.

3 дақиқа қўшиб берилди) 3 тўп фарқи 3 дақиқа)

89. Барчаси ҳал бўлгандан кейин икки томон ҳам расмиятчилик учун югуришмоқда.

Менимча, энди барчаси аниқ. "Ливерпуль" ўз майдонидаги сўнгги 5 ўйинида мағлуб бўлмоқда. Кетма-кет икки дурангдан кейин кетма-кет уч мағлубият. Ушбу 5 ўйинда жамоа атиги 2 гол урди...

83. ГООООООООООООООЛЛЛЛЛ!! ДАХШАААТТТТ!!! Фоден шунчаки михлаб қўйди!!

80. "Ливерпуль" темпни пастлатиб ташлади. 

76. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! Алиссоннинг яна бир хатосидан кейин Бернарду тўпни Стерлингга оширди. Раҳим бўш қолган дарвозани ишғол қилди!!

73. ГООООООООООЛЛЛЛ!! "Сити" барибир ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда!!! Алиссоннинг хатосидан кейин Фоден тўпни эгаллаб олди ва Гюндоганга оширди. У бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

71. ГООООООЛЛЛ!!! ЙЎЎЎҚҚҚҚ!! Стоунзнинг голи инобатга олинмади. Оффсайд қайд этилди. ВАР вазиятни кўриб чиқмоқда.

69. ЗАРБАААААА!! Бернардунинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

63. ГОООООООООЛЛЛЛ!!! Салоҳ пенальтидан унумли фойдаланди!!

62. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Бу сафар Салоҳ йиқитилди! Диашга сариқ!

58. ЗАРБААААА!! Жонс ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозанинг узоқ бурчагини нишонга олди. Бироз ноаниқ.

54. "Ливерпуль"нинг "Энфилд"даги ғалабасиз серияси 4 ўйинни ташкил қилаётганди. Сўнгги иккитаси мағлубият.

49. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Гюндоган ҳисобни очди!! Бу ерда Стерлинг барча ишни қилди, ҳимоячилар эса қаршилик кўрсата олишмади!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Йўқ. Тиаго Алькантаранинг зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

43. УХХХХ!! Мане йиқитилди. Жаримадан тўғри гол уриш учуе нуқта идеал.

41. Салоҳнинг зарбаси Родрининг қўлига текканди. Бироқ ҳакам пенальти бермади. ВАР ҳам ишга тушмади.

37. ЙЎЎЎЎҚҚҚҚҚҚҚҚ!!! Гюндоган пенальтини осмонга қараб тепди!!

36. ПЕНАЛЬТИИИИ!!! Фабиньо Стерлингни йиқитди!!!

33. Арнолд бурчакдан тўпни оширганди. Фирмино томон бораётган тўпни Диаш аутга чиқариб юборди.

30. ЗАРБААААААА!! Фирминонинг зарбасини Эдерсон қайтарди! Ўйиндаги илк аниқ зарбани кўрдик.

27. Ҳимояга ёрдамга келган Мане ҳужумдаги Махрезни йиқитди. Жарима зарбаси "Сити" фойдасига.

24. ЗАРБАААААА!! Арнолднинг тўп оширишидан кейин Мане боши билан ноаниқ зарба берди. Тасаввур қиляпсизми, учрашувдаги илк зарба эди бу.

20. Диашнинг ноаниқ паси "Сити"нинг ҳужумини тугатиб қўйди.

14. Робертсоннинг қанотдан оширган тўпини Эдерсон ушлаб олди.

10. Ҳозирча ёзишга арзийдиган вазиятлар бўлмади.

5. Стерлинг тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганди. У тўпни Фоденга ошириб бера олмади.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни АПЛнинг 23-тури доирасидаги марказий баҳсга қаратамиз. Унда "Ливерпуль" "Энфилд"да "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика