RU

Последние новости

21:20ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА 1:0  1 21:15ЖЧ-2026 саралаши. Эрон ва Қатар кураш олиб боришмоқда (онлайн ҳисоб)  12 21:14"Ҳар бир олинган очко бизни Жаҳон чемпионатига яқинлаштирмоқда" – Отабек Шукуров  12 20:40ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон Тошкентдаги ажойиб оқшомда БААдан устун келди  502 20:15Погба: "Ҳеч қачон "ҳеч қачон" дейиш керак эмас"  3 19:48Бонуччи фаолиятидаги энг мураккаб рақибни айтди — у Месси ёки Роналду эмас  1 18:43"Манчестер Юнайтед" 6 миллионга сотган футболчисини 20 миллионга қайтариб олмоқчи  1 18:02Ўзбекистон - БАА: Терма жамоамиз "Бунёдкор" стадионига етиб келди  5 17:50ЖЧ-2026 саралаши. Иккита автогол урилган ўйинда Япония ва Австралия очколарни бўлиб олишди  19 17:32ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон - БАА: "Бундёкор" стадиони ўйинга тайёр  11 16:59Ўзбекистон - БАА. 18-учрашув арафасида. Аввалги баҳсларда қандай натижа қайд этилган?  9 16:46"Реал" "Байер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 16:14"Манчестер Сити" Коул Палмерни қайтармоқчи ва бу трансферга 150 млн евро сарфлашга тайёр  3 14:59Про лига 23-турига ҳакамлар тайинланди. Марказий учрашувда ВАР ишлайди  2 14:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди, лекин футболчининг бундан хабари йўқ  6

Анвар Солиев: “Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди” Новости

Анвар Солиев: “Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди”

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” клуби спорт директори Анвар Солиев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Жамоамиз олтита ўйиндан иборат ғалабасиз сериясига барҳам берди. Гарчи бугунги учрашувда ғалабани қўлга киритган бўлсакда, натижа бизни қониқтирмади. Ютуқсиз серияни барҳам берганимиз хурсанд қилган бўлсада, мухлисларимиз қаршисида керакли ҳисобни қайд этиб кейинги босқичга чиқиш вазифасини уддалай олмадик. Бунинг учун мухлисларимиздан узр сўраймиз. Хато ва камчиликлардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда биринчи давранинг қолган учта учрашувига муносиб тарзда тайёргарлик кўриб, ижобий натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўртада юзага келадиган кичик танаффусда ўйинларимизни таҳлил қилиб, биринчи даврани муносиб тарзда якунлаш борасида бош қотирамиз.

- Жамоани кейинги босқичга чиқиши учун нима етишмади деб ўйлайсиз?
- Жамоамизни кейинги босқичга чиқишига гол етишмади. Омадимиз чопмади дейиш билан иш битмайди. Футболчиларимизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлсада, булардан фойдалана олмадик. Аъзам Алиев, Ойбек Қиличев ва Дилшод Жабборовларда яхшигина вазиятлар юзага келган бўлсада мақсадга эриша олмадик. Ҳужумчиларимиз бироз оқсашмоқда. Шу сабабли, вазифани бажара олмадик.

- Рақиб ўйини ҳақида нима дея оласиз?
- “Нефтчи” жамоасини ҳимояга жиддий тарзда эътибор қаратиб, қарши ҳужумлардан самарали фойдаланишга интилишларини билардик. Шундан келиб чиққан ҳолда баҳсга ҳозирлик кўргандик. Аммо, юқорида айтиб ўтганимдек вазиятлардан фойдалана олмаслик бизга панд берди. Бугун рақибга қайсидир маънода омад ҳам кулиб боқди деб ўйлайман. Фарғоналикларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика