RU

Последние новости

12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  0 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  2 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  1 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  1 08:54"Байер" "Манчестер Сити" футболчини қўлга киритишга яқин  0 08:25Кечаги дурангдан сўнг Аморим нималар деди?  5 07:56Sofascore. Кечаги учрашувда дубл ассист қилган Ғаниев неча баҳо олди?  1 07:31Ўзбекистон кубоги. Бугун илк ярим финалчи аниқланади  6 02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  68 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  4 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  5

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ" Новости

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, оддий бўлмаган баҳсда ғалаба қозондик. "Дўстлик" жамоасида бош мураббий ўзгарган ва улар ўтган турда илк уч очкосини қўлга киритганди. Табиийки, руҳий кўтаринкилик бор эди. Худога шукур, олдимиздаги вазифани бажардик. Футболчиларимга борларини бергани учун раҳмат айтаман",- дейди Анвар Бердиев. 

- "Шўртан" уй жамоаси бўлиб қолаётганди. Сафарда эса кўп очколар йўқотмоқда. Бугун меҳмондаги илк 3 очкога эришилди. Бу рақиб даражасидан келиб чиқиб шундай бўлдими ёки жамоа рақиб майдонида қандай ўйнашни ўргандими?

- "Шўртан"ни уй жамоаси демаган бўлардим. Сафарда ҳам ўйинлар қийин ўтмоқда. Про лигада ўткинчи учрашувлар йўқ. Очколар осонликча олинмаяпти. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. 

- Иккинчи бўлимда "Дўстлик" босимни оширган сари Шаҳбоз Нуриддиновда хатолар кўп кузатилди. Уни алмаштирмаслик захирада мос номзод йўқлиги билан боғлиқми ёки сизнинг ишончингиз?

- Захирамизда футболчилар бор. Шаҳбоз Нуриддинов ўзига юклатилган вазифани қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қилди. Энди хатоларни кўриб чиқамиз ва устида ишлаймиз. 

- Биринчи давранинг ўртасидан ўтдик. "Шўртан" сиз истаган ҳолатга кириб боряптими?

- Истаймизми ёки йўқ таркибимизда янги футболчилар кўп эди. Улар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Ўйлайманки, учинчи ва тўртинчи даврага келиб янада чиройлироқ ўйин кўрсатамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика