RU

Последние новости

17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  4 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  3 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  11 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  5 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  8 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   245 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  5 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3 13:01Собиқ ҳакам "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "У қўлини бошқа ерга қўя олмасди"  19 12:52Ҳамма учун севимли Миржалол!  22 12:12Насри "Реал"нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: "Мен бу ерда 11 метрлик жарима тўпини кўрмаяпман. Агар ҳакам Карвахалнинг қизил карточкасини қоплаш учун буни берган бўлса, унда қизил карточка кўрсатишнинг кераги йўқ эди"  14

Анвар Бердиев: "Про-лигани 5-ўринда тугатган клубда ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади" Новости

Анвар Бердиев: "Про-лигани 5-ўринда тугатган клубда ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Жуда қийин ўйин бўлди. "Ғиждувон" бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Ўйин давомида ғалабага эрта ишониб қолганимиз сабаб гол ўтказиб юбордик. Шу боис сўнги дақиқалар қийин ўтди. Жамоамиз аъзолари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

- Ҳужумчиларнинг ҳаракати сизни қониқтирдими?

- Ҳужумчилар олдинги чизиқда тўпни қабул қилганидан сўнг ҳеч бўлмаганда битта ҳимоячини алдаб ўтиши керак. Агар ўтолмаса, уни ҳужумчи дейиш қийин. Ҳужумчи жарима майдони ичида тўпни олдими, бериш керакмас, вазиятини пойлаб гол уриш керак. 

- Муҳриддин Зоиров жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади...

- Ўша вазиятда барча кўрди, дарвозабон олдинга чиқиб кетганди. Тўпни унинг устидан ошириб ташлаб қўйилса бўларди. Бу ерда айтишга осон, ўйин ҳарорати бошқа масала. Ҳужумчи тўғри қарор қабул қилиши керак. Хатолар устида ишлаймиз.

- Мавсум охирида Суперлига йўлланмасини қўлга киритишингизга ишонаяпсизми?

- Буни унутмаслик керак, бу йилги мавсумда Про-лигани 5-ўринда тугатган жамоада ҳам Суперлигага чиқиш имконияти сақланиб қолади. Регламентда шунақа. Биз озгина имкониятдан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- Ғузордаги ўйинларни кечки вақтларга қўйилиши мумкинми? Бунга нима халал бермоқда?

- Бу ҳақида менинг хабарим йўқ. Бундан буёғига об-ҳаво салқинлаб боради.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика