RU

Последние новости

17:48"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси 2026 йилгача майдонга тушмайди  0 17:25"Нефтчи" "Машъал"га ҳеч қандай имкон қолдирмаган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 17:06"Реал" бош мураббийи икки ҳимоячига ишонмаяпти  3 16:43"Бобур Арена" "Андижон" – "Пахтакор" учрашувига тайёр!  5 16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  7 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  1 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  10 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4

Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади" Новости

Анвар Бердиев: "Майдон учун раҳбариятимизга миннатдорчилик билдираман. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, энди шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади"

Ўзбекистон кубоги иккинчи туридан ўрин олган "Шўртан" – "Олимпик" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

Жамоамиз раҳбариятга майдонни тайёрлаб берганликлари учун миннатдорчилик билдираман. Бу жуда катта меҳнатни талаб қилди. Футболчилар ҳам буни тушуниб туришибди. Миннатдорчилик билдираман. "Олимпик" ўйин бошида қизил карточка олди. Бугун биз ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Барчага миннатдорчилик билдираман.

– "Шўртан" учун Ўзбекистон кубоги қандай аҳамият касб этади?

– Ҳар бир ўйинга ғалаба учун тушамиз. Саволингизга шу тарзда жавоб бераман. 

– "Шўртан"нинг ўз майдонига қайтгани футболчиларга қандай ёрдам беради?

– Жуда хурсанд бўлдик. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради. Чемпионатда кўп очко йўқотдик, шуни ўрнини тўлдиришимиз керак бўлади.

– Кубокдаги кейинги баҳс ҳақида қандай фикрдасиз?

– Тўғриси, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида. У ўйин ҳақида ўйлашга эрта. Кейинги ўйинимиз "Динамо"га қарши. Бор эътиборимиз фақат шу баҳсда. 

– Ўйиннинг 17:00 га қўйилиши қанчалик тўғри бўлди?

– Ташкилотчилар шуни хоҳлашди. Икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнашди. Қизиқарлироқ ва тезроқ ўйин хоҳласак, бунда об-ҳавони ҳам ҳисобга олиш керак. Бугун менимча у қадар иссиқ бўлмади. Кейинги учрашувлар кечроқ бошланиши мақсадга мувофиқ бўларди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика